Фарғона вилоятида "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2025 йил иккинчи мавсуми учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 381 миллиард 77 миллион сўм маблағлар ажратилди. Лойиҳаларни шакллантириш учун таклиф бериш босқичида вилоятдаги 1 минг 63 та маҳалла фуқаролар йиғинлари тўлиқ иштирок этди. Лойиҳа ташаббускорларидан 1969 та таклиф келиб тушди. Таҳлиллар ўтказиш орқали ушбу таклифлардан 1 минг 697 таси қабул қилинди.

— Шу тариқа овоз бериш якунига кўра, вилоятдаги 236 та маҳаллада 274 та энг кўп овоз тўплаган умумий қиймати 381,7 миллиард сўмлик лойиҳалар ғолиб бўлди, — дейди Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бошқармаси бош мутахассиси Беҳзоджон Қодиров. — Бу лойиҳалар асосан биноларни қуриш-таъмирлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ички йўллар, умумтаълим мактаблари, соғлиқни сақлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, кўча чироқлари ўрнатиш, ичимлик суви ва оқова тизимини яхшилаш, маҳалла гузарларини таъмирлаш ва тиклаш билан боғлиқ ишларни қамраб олган.

Аҳолининг бу жараёнда фаол иштирок этиши маҳаллий бюджет маблағлари холис ва шаффоф ишлатилиши ҳамда аниқ мақсадлар сари йўналтирилишида муҳим аҳамиятга эга.

— Бир неча йиллардан буён электр таъминоти билан боғлиқ муаммолардан азият чекардик, — дейди Риштон туманидаги “Жаҳонобод” МФЙ раиси Холмурод Қўчқоров. — Шу боис мазкур лойиҳа ташаббусини илгари суриб, қарийб 5,5 мингта овоз билан 1,5 миллиард сўм маблағ ютиб олдик. Энди маҳалланинг 10 га яқин ички кўчаларида электр таъминотини яхшилаш ва узлуксизлигига эришиш чоралари кўрилади.

Ёзёвон туманида ҳам ҳар бир маҳалла, ижтимоий соҳа муассасаларининг ўзига хос муаммолари борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, электр ва табиий газ таъминоти, таълим муассасалари фаолияти ва тиббий хизмат сифатини яхшилаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби долзарб масалалар шулар жумласига киради.

— Бу босқичда туманимиз аҳолиси жуда ҳам фаоллик кўрсатгани натижасида вилоятда энг кўп – 22 та лойиҳа ғолиб деб топилди, — дейди Ёзёвон тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Сайфулло Мирзаев. — Бу яқин истиқболда қарийб 16 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш, жиҳозлаш ишларини амалга ошириш имконини беради.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ташаббусли бюджет" – муаммоларга ечим бўлмоқда