Жорий йилда Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Дарғали” маҳалласи аҳолиси томонидан “Ташаббусли бюджет” платформаси орқали ички йўлларни асфальтлаш бўйича илгари сурилган лойиҳа 4 450 та овоз тўплаб, ғолиб деб топилган эди.

Лойиҳа доирасида Дарғали қишлоғининг жами 1,5 километр узунликдаги ички йўлларига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Амалга оширилган ишлар маҳалла аҳолиси учун янада қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имкониятини яратди.

Мазкур жараёнлар жамоатчилик иштирокида, очиқ ва шаффоф тарзда олиб борилди. Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг таъкидлашича, лойиҳа доирасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари нафақат маҳалла ободончилигини яхшилаб, унинг қиёфасини ўзгартирди, балки фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ҳам оширишга хизмат қилди.

Маҳалла аҳли 4025 та овоз билан 10-сонли умумий ўрта таълим мактабини спорт залини тўлиқ таъмирлаш, стадионга сунъий қопламали чим ётқизиш ва  атрофини темир тўсиқлар орқали ўраш, югуриш йўлагини ташкил қилиш лойиҳасини ҳамда 3835 та овоз билан Орғун қишлоғи ички йўлининг уч километр қисмини асфальт қилиш лойиҳасида ғолибликни қўлга киритди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ташаббусли бюджет”: дарғаликлар фаол