“Ташаббусли бюджет”: аҳолининг фаоллиги ошди
Бухоро туманидаги “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 25-умумтаълим мактаби таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш учун замонавий шарт-шароитлар яратиш мақсадида илгари сурилган ташаббусларда кетма-кет 4 мавсумдан буён ғолиб бўлиб келмоқда. 2022 йилда 1,1 миллиард сўм маблағ ҳисобига мазкур мактабнинг атрофи ўралиб, янги спорт майдони қурилди. 2023 йилда мактаб жорий таъмирланиб, моддий-техника базаси мустаҳкамланди. Замонавий ускуналар билан таъминланди. Ушбу ишлар учун давлат бюджетидан 2,6 миллирад сўм маблағ ажратилди. Албатта, бу ташаббусларда хонободликлар ва мактаб жамоасининг аҳиллиги қўл келди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми доирасида Бухоро туманида 16 та таклиф ғолиб деб топилди. Натижада 9 миллиард 860 миллион сўм маблағ ушбу таклифлар учун ажратилди. 2-мавсум доирасида эса жами 4 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, уларни амалга ошириш учун 5.1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Мухтасар айтганда, 2021 йилда тажриба тариқасида бошланган “Ташаббусли бюджет” уч йил ичида йирик лойиҳага айланиб улгурди. Мазкур жараёнларда одамларнинг фаоллиги ошди.








Зариф Комилов, ЎзА мухбири