Бухоро вилоят ҳокимлиги ва марказий банк вилоят бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган режа асосан вилоятдаги 13 та шаҳар туманларда ҳар ойда икки маротаба “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилган.

Мазкур ярмаркаларда “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ҳамда “Ғиждувон” тажрибалари асосида тайёрланган бизнес режалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳридаги “Касбий кўникмалар” марказида ташкил этилган навбатдаги ярмаркада тижорат банклари вакиллари, “маҳаллалар еттилиги” ҳамда янги иш ўринлари яратиш ниятида бўлган ташаббускорлар, бизнес фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар иштирок этди.

“Лойиҳалар ярмаркаси” доирасида аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига дахлдор ишлаб чиқилган 42 та бизнес режа маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилинди. Ярмарка доирасида умумий қиймати 5 миллиард 300 миллион сўмга тенг 48 та ташаббускорнинг лойиҳаси тижорат банклари томонидан маъқулланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташаббускорларнинг лойиҳаси маъқулланди