Ташаббускор тадбиркорлар танлови
Наманган Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус – 2018” кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Наманган Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Танловда тадбиркорлик субъектлари, уста-ҳунармандлар ўз маҳсулот ва хизматлари тақдимотини ўтказди, фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди.
“Саноат соҳасида энг яхши тадбиркор” йўналишида “Наманган момиқ сочиқлари” МЧЖ раҳбари Ғиёсиддин Бобохонов ғолиб бўлди. Сартарошхона хизматини намунали ташкил этган Акмал Бойдедаев “Хизмат кўрсатиш соҳасида энг яхши тадбиркор”, деб топилди. Чортоқлик Рустам Абдураҳмонов “Энг яхши ҳунарманд”, Мингбулоқ туманидаги “Бахтиёр Абдусаломович” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Қодиров “Энг яхши фермер”, Наманган туманидаги “Golden Egg of Namangan” МЧЖ раҳбари Абдулатиф Шамсиддинов “Энг яхши ёш тадбиркор” сифатида эътироф этилди. Улар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.



