“Ўзбекистон-2030” стратегиясида таълим ташкилотларига ҳар йили 500 нафар “тил эгаси” – хорижий мутахассисни жалб этган ҳолда, чет тилини мукаммал эгаллаган кадрлар тайёрлаш, хорижий сайёҳлар сонини 15 миллионга етказиш, зиёрат туризми бўйича келадиган туристлар сонини ҳам ошириш кўзда тутилган.

Айни жараёнда таржимонлар, айниқса синхрон-таржимонларга эҳтиёж ортиши табиий. Президентимизнинг 2021 йил 19 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида синхрон таржимонлик соҳаси учун долзарб вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлашда шарқ ва ғарб тиллари чуқур ўргатиладиган, комплекс ёндашув асосида рақобатбардош шарқшунос-мутахассислар тайёрланадиган Тошкент давлат шарқшунослик университети зиммасига улкан масъулият тушади. Бу юқори малакали, сиёсий-илмий онги юқори синхрон таржимонлар тайёрлашдир.

Айни пайт олий ўқув юртимизда махсус жиҳозланган 2 та синхрон ва 2 та лингафон хонада ҳар бир шарқ тили доирасида, ҳар курс кесимида белгиланган кун ва вақтда дарс ташкил этилмоқда. Сабоқ жараёнига хорижлик мутахассис – бевосита тил эгаси жалб этилади. Мана шундай мутахассислар  талаба-ёшларда таржимонлик фаолияти кўникмасини шакллантиришда фаол иштирок этмоқда.

Умумий тушунчага кўра, инглиз тили жаҳон тили сифатида баҳоланади. Бинобарин, Шарқ мамлакатларидан меҳмон ёки делегация ташриф буюрганда уларга маърузани ўз тилида синхрон таржима қилиб берилса, аввало, мазкур давлатга, қолаверса, юрти номидан сўзлаётган вакилга эҳтиром кўрсатилган бўлади. Демак, мамлакатлар сиёсати, иқтисодиёти, маданияти, тарихини мукаммал биладиган, психологик жиҳатдан юқори давраларда синхрон-таржимон вазифасини бажара оладиган кадрларга эҳтиёж юқори. Шу маънода, университетимиздаги амалий саъй-ҳаракатлар сезиларли натижа бера бошлади.

Масалан, мамлакатимизда ўтказилган референдум ҳамда Президент сайловида Тошкент давлат шарқшунослик университетининг бир гуруҳ талабалари хорижий экспертлар, юқори давра вакилларига таржимонлик қилиб, дарс жараёнида олган билими, тажрибасини намоён қилишди. Зеро, таржимон бутун дунёда мамлакатларни бир-бирига боғловчи ришта сифатида қадрланади.

Авазбек Воҳидов, 

Тошкент давлат шарқшунослик 

университети проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таржимон – мамлакатларни бир-бирига боғловчи ришта