Бу йилги мақом фестивалининг айнан Зоминда бўлгани кўпчиликни ҳайратлантирди. Аайниқса, дунё мамлакатларидан ташриф буюрган меҳмонларда ўзгача таассурот қолдирди. Баҳаво, бетакрор бу диёрнинг икки минг йилликларга бориб тақаладиган тарихи мақомлар билан қайта уйғонди, мақомлар каби жонланди, мақомлар каби юксалди.

Хориждан келган бир меҳмон “Зомин Ўзбекистон Швецарияси” деганини эшитгандим, аммо кўриш насиб қиладими, йўқми, номаълум эди. Дарҳақиқат, ҳар иккала диёрда бўлган инсоннинг бу ўхшатиши шубҳага ўрин қолдирмайди. Бироқ, асрлар аллалаган тоғларнинг, 2500 йиллик тарихнинг сиру-синоатларини ҳеч қайси макон билан қиёслаб бўлмаслигини ҳар бир фестиваль иштирокчиси, айниқса, хорижлик меҳмонларимиз алоҳида эътироф этишди. 

Биламизки, мусиқа, қўшиқ инсонга яхши кайфият бағишлайди, руҳий дунёсини бойитиб, тафаккурини безайди. Куй-қўшиқ ҳар бир инсоннинг миллийлигини ҳам белгилайди. 

Кўпчилик қатори менга ҳам ниҳоятда қизиқ: шу қадар мураккаб ва ғоявий бой бўлган инсонни мусиқа, қўшиқ, санъат забт этишининг ўзи бир илм эмасми? Ёки мақомга яширинган тарихнинг сир-синоатларини қайси нотага солиш мумкин? 

Инсоният маънавиятининг калити деб қараладиган мусиқани, қомусий билимлар мажмуаси бўлмиш мақомни маънавий устоз, беқиёс тарбиячи  деб, аташ мантиқан тўғри бўлмайдими, бўлади албатта.

Ўзбек халқининг 3-4 минг йилликларга бориб тақаладиган ўтмишидаги “Авесто”, “Бехистун”, “Денкарт” каби қадимий китобларда, Орхун Енисей битикларида, Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар” ва “Ҳиндистон” асарларида, “Девону луғотит турк”да келтирилган маълумотлар мусиқа аждодларимиз руҳиятининг овози бўлганини англатади.

Йиртқич ҳайвонларни ювош, асов дарёларни сокин қилиб қўядиган мусиқа илми аждодларимизни бир умр ўзига маҳлиё этиб келган. Ушбу илмни ривожлантиришга ҳомийлик қилиш эса ҳар бир мутафаккирга, олиму фузалога шараф ҳисобланган. 

Қадим дунёнинг қамишдан ясалган найи ҳанузгача инсоният қўлида ардоқланиб келинаркан, куй-қўшиқни руҳимизга мадад деб, билар эканмиз, демак маънавиятимиз устуни ҳали мустаҳкам. 

Аммо, минг афсуски, мақом санъати муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганидек, устоз санъаткоримиз Юнус Ражабийдан сўнг катта танаффусга юз тутди. 

Биз 90 дан ортиқ асарларини мусиқага жўровоз ижро этиб, афиналикларнинг олқишига сазовор бўлган, 13 марта ғолиблик гулчамбарини таққан Эсхилни танидик. Лекин Эргаш Жуманбулбул, Пўлкан Шоир,  Фозил Йўлдош ўғли каби катта-катта достонларни ёддан айтиб берадиган Шарқ Гомерларини тингмаётганимиз, нафақат тингламаётганимиз, балки уларнинг хонишларини онгли равишда ҳис этмаётганимиз, оналаримизнинг алла айтишмаётгани, мусиқа маърифатига бегоналашаётганимиз, бизни мақомдан, халқ оғзаки ижоди бўлган санъатимиз тарихидан йироқлаштирмоқда. 

Куни кеча дунё мамлакатларидан келган санъат ихлосмандлари миллий мақом мактабимизнинг тарихи билан яқиндан танишгач, ўзбек маданиятининг устунлик жиҳатларини яна бир бор эътироф этишди. Зоминнинг қадимий халқ оғзаки ижоди намуналари билан танишиб, мақомчиликда яна бир улкан мактабни кўришди. Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Абу Наср Фаробий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби мутафаккирларимизнинг маънавиятни мусиқа бешигида туғилиши ва улғайиши тўғрисидаги илмий асарлари моҳиятини қайта кашф этишди.     

Дарҳақиқат, мақомларимиз миллий мусиқамиз ва миллий қўшиқларимизни уйғунлаштирган, миллат маънавиятини тарбиялайдиган бебаҳо меросимиз сифатида қаралгани боис, уни ривожлантириш алломаларимиз учун шарафли ва масъулиятли вазифа ҳисобланган. 

Буюк алломаларимиз, мутафаккирларимизнинг мусиқага, мақомга нисбатан эҳтироми, уни ривожлантиришга ҳомийлик сифатида асарлар битгани миллат тарбиясига муносабат деб қаралган. Мусиқа, мақом ҳар бир даврда миллатимизнинг гўзал фазилатлари манбаи бўлиб келган. Ижодкорга илҳом, олимга илм берган мусиқа, мақом уларнинг энг яқин дўстига айланган. 

Мақом ижрочилиги қонунларини бузганларни жазолаш тўғрисида махсус буйруқ чиқарган ягона ҳукмдор сифатида тарихда қолган Феруз мақомдаги қайсидир асарни нотўғри ижро этган, мақом қонунини бузган бир мусиқачининг уйи томини буздиришга буйруқ бергани, бу эса созанда учун яхшигина сабоқ бўлгани ҳақидаги ривоятнинг ўзи мақомнинг халқимиз ҳаётида нечоғли муҳим ўрин эгаллаганини кўрсатади. 

Башариятга ақл заковат улашган Ибн Сино Абу Насрдан сўнг мусиқа илмида янги даврга асос солган аллома ҳисобланади. Ёшлигиданоқ мусиқа илмини пухта эгаллаган олим мусиқани математиканинг бўлими сифатида эътироф этади. 

Мақом ибораси ҳали кенг тарқалмаган бир даврда “Наво”, “Роҳ”, “Парда” номлари билан юртилган мусиқа намуналари ҳақида илмий асарлар ёзади. 

Ибн Синонинг ўз даври мусиқий санъаткорлари эҳтиёжи учун ёзган “Шифо” китоби “Мусиқа илми” бобининг бугунги кунда Лондон, Ҳиндистон, Қоҳира каби машҳур кутубхоналари нусхалари борлиги миллий мақомимиз нафақат миллатимизни, балки кўплаб дунё аҳлининг маънавий тарбиячиси, мусиқий асарларининг дояси бўлганини туямиз.   

Биргина оналарнинг алласи ҳақида Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китобида ёзилган қуйидаги жумлалар алланинг тарбиявий аҳамиятини илмий асослаб берган: “Боланинг мижозини кучайтирмоқ учун, унга икки нарсани қўлламоқ керак. Бири болани секин-секин тебратиш, иккинчиси уни ухлатиш учун одат бўлиб қолган мусиқа ва аллалашдир. Шу иккисини қабул қилиш миқдорига қараб боланинг танаси билан бадантарбияга ва руҳи билан мусиқага бўлган истеъдоди ҳосил бўлади”. 

Олим томонидан бешик қўшиғи бўлган алланинг овоз пардалари, яъни инсон овози барча чолғуларнинг отаси сифатида эътироф этилиб, халқ оғзаки ижодига мансуб болани йўргаклаш, бешикка солиш, ухлатиш, уйғонган болани йўргакдан ечиб олишдаги оҳангдор сўзлар ҳам мусиқанинг, мақомнинг бўлаги дея қаралиши мақом нафақат санъат, балки тарбия омили эканини тушунамиз. 

Бугун болаларимиз тарбиясида кузатилаётган оқсоқликларга санъат орқали нуқта қўйиш имкониятининг борлиги ҳақидаги мулоҳазалар илгарилай бошлайди. 

Мамлакатимизда мақом фестивали ҳар куни, ҳар бир хонадонда давом этиши мумкин-ку! Оналаримиз фарзандларига алла айтишни қатъий одатга айлантирсалар, таълим соҳасида мусиқавий тарбия дастурлари яратилса, айниқса, олий таълим даргоҳларида миллий чолғулардан ижодий имтиҳонлар жорий этилса, маърифат тарғиботчилари сафига созандаларни кенгроқ жалб этиш орқали маҳаллаларда мусиқий маърифат кечалари ташкил этилса, миллий мақом, халқ оғзаки ижоди намуналари асосида айнан маҳаллаларда кўрик-танловлар ўтказилса, айни муддао бўлади.

Мақомларимизнинг маънавий тарбиячи сифатидаги жиҳатларини очиб бериш бўйича илмий ишлар, тадқиқотларни кенгайтиришимиз, аждодларимизнинг мазкур соҳадаги меросларини тарғиб этишимиз уларнинг ишларини муносиб давом эттиришимиз учун имкон очади.    

2003 йил ноябрь ойида “Шашмақом” YUNESKO томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий маданий мероси дурдонаси” деб, тан олингани, 2008 йили умумжаҳон Репрезентатив рўйхатига киритилгани мақомни ноёб хазина сифатида сақлаш, ҳимоя қилишдан кўра, уни янада ривожлантиришни талаб этмайдими? 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айнан ўзбек халқи маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва тарғиб қилиш, мақом санъатини кўп асрлик ижро йўлларини пухта ўзлаштириб, уларни янгича усуллар билан бойитиб, ёш авлод вакилларига ўргатиш бўйича янги имконлар эшигини очмаганмиди? 

Давлат раҳбари мамлакат мақом санъати усталари билан учрашиб, мақом санъати истиқболлари, халқаро мақом санъати анжуманини юксак савияда ўтказиш  борасида суҳбатлашгани негизида ана шундай жонкуярликни ҳис этишимиз лозим. 

Бинобарин, Мақом фестивали каби анжуманларнинг ўтказилиши миллий ўзликни англаш, маданиятни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз, аввало, ёш авлодни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, тафаккурини юксалтиришда санъатнинг кенг имкониятларидан фойдаланиш, хусусан, тарихнинг маърифатли даврини қайта жонлантириш бўйича масъулиятли вазифаларни кўтаради. 

Бугунги глобаллашув даврида, Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришдек масъулиятли вазифани бажаришимизда мақомни жонлантиришимиз фарзандларимиз руҳиятига, жонига ватанпарварликни бешикдан сингдиришимиз имконини беради, оилаларимизда санъатсеварликни шакллантиришимиз ўзаро меҳр-муҳаббатни кучайтиради. Санъат, маданиятнинг замирида ётган маърифатпарварликнинг хонадонларимизга, таълим даргоҳларига кенг кириб келиши тарбиявий соҳадаги кўплаб муаммоларимизга ҳам ечим сифатида хизмат қилиши шубҳасиз.       

Фурқат Жўрақулов, 
Республика Маънавият ва маърифат маркази 
раҳбарининг биринчи ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихни уйғотган мақом – буюк маънавий мерос