Андижон вилояти Марҳамат туманида қадим ёдгорликлар ва тарихий жойларни, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш, уларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этишга, туризмни ривожлантиришга бағишланган илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

18 апрель – Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни муносабати билан “Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди, Марҳамат туман ҳокимлиги, Андижон вилояти маданий мерос бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда тарихчилар, ёзувчи ва шоирлар, маданий мерос объектларини асраш ва туризм йўналишида фаолият олиб борувчи корхона, муассасалар вакиллари, ўлкашунослар, ёш олимлар, ижодкор ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда юртимизнинг тарихий ёдгорликлари ва зиёратгоҳларини асраш, ободонлаштириш, улар ҳақида аҳоли, айниқса, ёшларга кенг тушунча ва билимлар бериш, ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.  

– Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, нафақат туманимиз, вилоятдаги, балки республикамиздаги тарихий ёдгорликларни асраб-авайлаш, ана шу жойларни ободонлаштиришга кенг жамоатчилик, халқимизнинг эътиборини қаратиш ҳамда туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишдир, – дейди “Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди раҳбари Ортиқали Ҳусанов. – Қолаверса, бу борадаги тарғибот ишларини кучайтириш, аҳоли, хусусан, ёшларнинг тарихий ёдгорликлар ва муқаддас қадамжолар ҳақидаги билим ва тушунчаларини юксалтириш орқали уларда қадим тарихимизга, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат.  

[gallery-6710]

Тадбир иштирокчилари туман марказидаги “Хотира хиёбони” да ташкил этилган “Мингтепа” музейи фаолияти, музейдаги юртимизнинг минг йиллик тарихидан сўзловчи, қадим Довон давлати даврига оид ноёб экспонатлар билан танишди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ФА Астрономия институти раҳбари, “Фан ва турмуш” журналининг бош муҳаррири, академик Ш. Эгамбердиев, Ўзбекистон Республикаси ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори М. Ҳасаний, “Антик дунё” халқаро илмий академиясининг академиги О. Маҳмудовларнинг маърузалари тингланди. 

Шунингдек, иштирокчиларга “Мингтепа – маданий мерос” жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант лойиҳаси доирасида тумандаги тарихий ёдгорликлар ва муқаддас қадамжоларни тарғиб этиш, ана шу масканларда туристик йўналишларни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.  

Тадбир доирасида “Бизга аждодларимиздан бебаҳо маданий мерос қолган” мавзусида ижодий ишлар танлови ўтказилди, тарихий буюмлар кўргазмаси ташкил этилди. Танловга нафақат Андижон, балки республикамизнинг турли вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 88 нафар олим, ижодкор, талаба ва мактаб ўқувчиси томонидан 150 дан ортиқ ижодий ишлар, бадиий ва тасвирий санъат асарлари, илмий мақолалар тақдим этилди. Якунда барча йўналишлар бўйича ғолиб, совриндор ва фаол иштирокчилар танлов ташкилотчиларининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз