Тарихда юз берган хатоларни тўғрилаш, бир пайтлар эгилган ҳақиқатни тиклаш – адолатдандир, десак хато бўлмайди. Зеро, бу дунёда адолат борлиги ва ҳеч қачон завол топмаслигининг яққол исботи ҳамдир.

Юз йилларча олдин қатағонга учраб қамалган, ўлимга ҳукм қилинган аждодларимизнинг ўзлари бу ёруғ дунёни тарк этган. Уларга бу адолат керакми ўзи, деган савол пайдо бўлиши ҳам мумкин. Албатта, уларнинг ўзлари бўлмаса ҳам авлодлари бор.  

Шунинг учун ҳам мустабид тузум даврида ноҳақ айбланган, мол-мулки мусодара этилиб, ўзлари қувғину қатағонга дучор этилган аждодларимиз номини оқлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда.  

Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилингани бунга кенг йўл очди.  

Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилган.  

Қатағон қурбонларининг номларини тиклаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқлангач, уларнинг номларини аниқлаш борасидаги изланишлар кўлами кенгайди. Масъулларга вазирлик ва идораларнинг идоравий архивларидан фойдаланиш имконияти яратилди.  

Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, айрим сабабларга кўра реабилитация қилинмаган қатағон қурбонлари номларини оқлаш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш белгиланган.  

Олий судда муайян сабабларга кўра реабилитация қилинмаган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш масалалари бўйича ишчи гуруҳи тузилган.  

Ишчи гуруҳнинг изчил саъй-ҳаракати туфайли сўнгги йилларда совет даврида қатағон қилинган 408 нафар ватандошимиз реабилитация қилиниб, оқланди.  

Олий судга яна 208 нафар шахсга оид 3 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.  

Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция протестини бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномалар ҳамда апелляция тартибида протестлар келтирилган.  

Ушбу жиноят ишлари Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилди. Илтимосномалар ва протестлар қаноатлантирилди.  

[gallery-11523]

Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 3 та жиноят иши бўйича 208 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.  

Оқланганлар рўйхатида Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида туғилган, фаолият олиб борган шахслар бор.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарихда юз берган хатолар тўғриланди, қатағон қилинган 208 нафар шахс оқланди