Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон ёш тарихчиларининг биринчи ёзги ўқув курсларига старт берилди.
Бир ҳафта давомида ўтказилиши режалаштирилган ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг турли Олий ўқув юрти ва халқ таълими муассасалари, илмий тадқиқот марказларида фаолият юритаётган 100 га яқин ёш тарихчи ёшлар иштирок этмоқда.
Ёзги ўқиш давомида уларга Республиканинг етук тарихчи олимлари ва хорижлик мутахассислар маҳорат дарсларини ўтиши, давра суҳбатлари, «Заковат» ўйинлари ва бошқа турли маърифий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ташкиллаштирилиши режалаштирилган.
Ёш тарихчилар ўртасида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни йўлга қўйиш, уларни илм-фаннинг янги ютуқлари билан таништириш ва малакасини оширишга мўлжалланган ушбу тадбир илк маротаба ташкил этилганлиги билан эътиборга моликдир. 10 кунга мўлжалланган тадбир Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғидаги «Ёшлар» оромгоҳида бўлиб ўтмоқда.
Д.Маматова, ЎзА