Адабий кеча

Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий-маърифий кеча ўтказилди.

Кечага ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, адабиёт мухлислари таклиф этилди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ҳаёти, фаолияти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков ва бошқалар ижод аҳлига яратилган шароитлар, ёши улуғ адиб ва шоирлар асарларини тарғиб этиш, уларга эҳтиром кўрсатишдаги ибратли ишлар хусусида сўз юритдилар.

– Истеъдодга, ижодкорликка кўпинча улуғвор йўқотишлар эвазига эришилади, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид. – Бу жиҳатлар атоқли адиб Муҳаммад Али ижодида ҳам ўз ифодасини топган. Бир қатор ёш ижодкорлар ўз даврида унинг асарларидан илҳомлангани эътиборлидир.

– Муҳаммад Али ижодида адабиётнинг барча жанрларидаги асарларни кўриш мумкин, – деди адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков. – Унинг миллий тарихимизга эътибори диққатга сазовор. Муҳаммад Али "Машраб" достонини ёзганида адабиётимизда Ойбек домланинг Машрабга бағишланган достонидан бошқа асар йўқ эди. Кейинчалик бу достондан "Сарбадорлар" романи юзага келган. Адиб Амир Темур, Машраб, Дукчи Эшон, Абдулла Авлоний ва бошқа кўплаб тарихий сиймолар ҳақида ўз фикрини асарлари орқали айта олди. Адабиёт дарғалари Муҳаммад Али ҳақида ажойиб фикрларни билдирганлар.

Маълумотларга кўра, Муҳаммад Али 1942 йил 1 мартда Андижон вилоятининг Бўз туманида туғилган. Москвадаги Горький номидаги Адабиёт институтини тугатган. «Фазодаги ҳислар», «Шафақ», «Оталар юрти», «Достонлар», «Оқ нур», «Илҳом париси», «Сен бир гулсан», «Она дуоси» ва бошқа шеърий асарлар муаллифидир. Унинг қирқдан ортиқ китоби чоп этилган.

Адиб ижодида "Машраб", "Гумбаздаги нур", "Бешгул", "Ошиқлар эртаги" достонлари, "Боқий дунё" шеърий романи салмоқли ўрин эгаллайди. "Сарбадорлар" роман-дилогияси, "Улуғ салтанат" эпопеяси – "Жаҳонгир Мирзо", "Умаршайх Мирзо", "Мироншоҳ Мирзо", "Шоҳрух Мирзо", "Абадий соғинчлар", "Улуғбек Мирзонинг сўнгги куни", "Маспошшо ва Ойпарчин", "Ҳиндиёна афсона", "Навоий ва Бойқаро" каби асарлари адиб ижодининг чўққиси саналади.

Ёзувчининг "Ўз-ўзингни англаб ет", "Ҳақиқатдан чекинма, тарих!", "Амир Темур чамани", "Амир Темур ва Йилдирим Боязид", "Тарих сабоқларидан хулосалар чиқариб яшайлик" номли эсселари, "Ошиқ бўлмай, Ҳақ дийдорин кўрса бўлмас", "Мен кўрган Америка", "Замондошим портретига чизгилар" каби публицистик китоблари ўқувчилар томонидан қизғин кутиб олинди. Ёзувчи "Танланган асарлари"нинг ҳозиргача 3 жилди босилиб чиқди. Халқимиз тарихий илдизларини ўрганишга оид "Клеопатра" тарихий романи 2022 йилда нашр этилди.

Адиб ижодида бадиий таржима етакчи ўринни эгаллайди. Қадимги ҳинд эпоси «Рамаяна» (1978), қорақалпоқ эпослари «Шаҳриёр» (1977), «Маспошшо» (1985) каби асарларни ўзбек тилига ўгирган. Шунингдек, Ҳоқоний, Бёрнс, Шиллер, Байрон, Пушкин, Лермонтов, Махтумқули, Бердақ, Абай, Тагор, Ҳамзатов асарларидан намуналар ҳам Муҳаммад Али томонидан ўзбек тилига ўгирилган.

Ижодкорнинг асарлари кўплаб тилларга таржима қилинган. Муҳаммад Алининг ўзбек адабиёти равнақига қўшган ҳиссаси ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди. Унга 1992 йил «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» фахрий унвони берилди. Адиб «Меҳнат шуҳрати», "Эл-юрт ҳурмати" орденлари билан мукофотланган. «Шаҳриёр» эпоси таржимаси учун Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мукофоти берилди. Адиб "Улуғ салтанат" тарихий роман-дилогияси учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлган.

– Шундай эътибор ва эъзоз учун халқимга, Президентимизга ташаккур изҳор этаман ва таъзим қиламан, – деди кеча якунида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али. – Дунёда ўхшаши йўқ тарихимиз бор. Биринчи ва иккинчи Ренессансга асос бўлган бу ўтмиш жуда ҳашаматли, муҳташам тарих. Энди биз, ижодкорлар Президентимиз раҳбарлигида Учинчи Ренессансга тамал тошини қўймоқдамиз. Улуғ ўзбек халқининг бир ушоғи эканимдан, халқим билан бир сафдалигимдан чексиз фахрланаман.

Тадбирда адиб асарлари акс этган спектакллардан лавҳалар намойиш этилди. Шеърлар, куй-қўшиқлар янгради.

Назокат УСМОНОВА, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарих билан сирлашган адиб