Юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ҳар йили сезиларли даражада ошиб бормоқда.

Бу эса фермер, деҳқон хўжаликлари ва тизимга тегишли бошқа корхоналарнинг экспорт салоҳиятини оширишда қўл келмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 15 декабрдаги «Ташқи бозорларда маҳаллий товарлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтаётир.

– Мулкдорлар даромади ошиб боришида экспортнинг ўрни беқиёс, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев. – Экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тури ва ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. Жумладан, тариқ ҳам йилдан-йилга экспорти ошиб бораётган маҳсулотлар сирасига киради. Мисол учун, 2018 йил 14,3 минг гектар майдонга тариқ экилиб, 33,5 минг тонна маҳсулот олинган. Қорақалпоғистон Республикасида 588 гектардан 551 тонна, Андижон вилоятида 38 гектардан 70 тонна, Бухоро вилоятида 3 минг 800 гектардан 23 минг 112 тонна, Навоий вилоятида 458 гектардан 838 тонна, Сурхондарё вилоятида 3 минг 280 гектардан 7 минг 186 тонна ҳосил йиғилган. 2020 йилга келиб 42,3 минг гектар такрорий экин майдонларидан 93,3 минг тонна маҳсулот етиштирилди. Бунда Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари пешқадамлик қилди. Ана шу жараёнда 8,8 минг тонна ёки 5,2 миллион долларлик тариқ экспорт қилинган.

Қайд этиш жоизки, бошоқли дон экинлари орасида тариқ ҳам буғдой, арпа сингари харидоргир. Жанубий вилоятларда бу экиндан икки марта ҳосил олиш мумкин. Чунки, тезпишар ва кўп сув талаб қилмайди.

Тариқ асосан қушлар, жўжалар, умуман паррандалар учун муҳим озуқа. Поясини чорва молларига едириш мумкин. Кайвони онахонлар болани бешикка белаётганда, албатта, таглигига тариқ солишни буюради. Зеро, тариқ солинган бешикка ётган боланинг бадани бешик тахтасига ботмайди. Охирги пайтда тажрибали чорвадорлар тариқни ем майдалагич аппаратларидан ўтказиб, айниқса, қўй-эчкиларини семиртиришда унумли фойдаланишмоқда.

Ўтган йилларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари етиштираётган тариқни экспорт қилишга рухсат берилди. Энди тариқ эккан деҳқон уни фақат ички бозордагина эмас, балки экспорт қилиб ҳам мўмай даромадга эга бўлиши мумкин. Бу деҳқонлар учун яхши имконият.

Жорий йилда ҳам катта майдонларда тариқни такрорий экин сифатида етиштириш мўлжалланмоқда. Ҳозирча 42 минг 117 гектар майдонга экиш режалаштирилган. Бунда эса жорий йилнинг 9 март куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати дастуриламал бўлади.

 Сайёра Шоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тариқ – даромад манбаи