ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти Пешку туманидаги 31-давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим ва тарбиявий фаолиятни самарали ва мазмунли ташкил этиш мақсадига қаратилган ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Мазкур боғча 2023 йил Давлат дастури доирасида қайта реконструкция қилиниб, замонавий кўриниш ва қулай шарт-шароит касб этган. Айни пайтда бу ерда 120 нафар бола тарбияланмоқда.  

“Халқ амалий санъати” мавзусида ташкил этилган семинарда тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари иштирок этди. Улар инновацион ғояларни амалда тадбиқ этиш, креативликка ёндашиш, тарбияланувчиларни ижтимоий ижодкорликка ўргатиш, уларда ўзбек миллий санъатига меҳр-муҳаббат ҳиссини уйғотиш каби жиҳатлар бўйича ўзаро тажриба алмашди.  

[gallery-17653]

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарбиячилар тажриба алмашди