Келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилишини барчамиз яхши биламиз. Шунинг учун ҳам таълим соҳасида самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу ўзининг ҳақиқий натижасини кўрсатмоқда.

Жорий йил 5 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мазкур видеоселекторда таълим сифатининг пастлиги, муаллимлар салоҳияти, ўқувчиларнинг олий таълимга кириш салоҳияти пастлиги тўғрисида гапирилди. Президент мактаблари, ихтисослашган ва хусусий мактабларда илғор методикалар йўлга қўйилган. Лекин қолган мактабларнинг энг катта муаммоси бу – ўқитиш методикасининг эскирганлиги, замонавий таълим услубларини уларда ҳам жорий қилиш бўйича ташаббуслар йўқлиги ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан табиий ва аниқ фанларни ўқитишни ривожлантириш мақсадида 193 та Президент таълим таълим муассасалари агентлиги негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактаблар ташкил этиш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда Президент таълим муассасалари агентлиги ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда барча туман ва шаҳарларига бориб кўриб келган ҳолда, ихтисослаштирилган мактабларнинг фаолияти тубдан ўрганилди. Юртбошимиз таъкидлаб айтиб ўтганларидек, Президент мактабларидаги янги муҳитни, тизимни босқичма-босқич уларга татбиқ этишимиз учун мазкур мактаблар барча маҳаллий ва халқаро стандартларга жавоб бера олиши бўйича ҳам танқидий таҳлил қилинди.

Ҳозирги кунда шаҳар ва туманларда 193 та ихтисослаштирилган мактаблар танлаб олинди. Мазкур жараённи сифатли ва самарали ташкиллаштириш бўйича кўплаб ишлар агентликда турли йўналишларда амалга оширилмоқда. Яъни янги ўқув йилидан янги баҳолаш тизими ва шунингдек таълим сифатининг асоси бўлган мактабларда фаолият юритиб келаётган мактаб маъмурияти, педагог ходимларнинг касбий ривожланишини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Шулардан бири агентлик қошида ташкил этилган Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази халқаро ҳамкор ташкилотлар билан мактабларда фаолият юритувчи маъмурият ходимлари ва педагог ходимларни саралаб олиш, педагогик маҳоратини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, маҳаллий ва халқаро талабларга жавоб берадиган маҳаллий ва менторлар тайёрланмоқда. Бу албатта, ҳар бир ихтисос мактабларига янгича ёндашув, янги тизим татбиқ этилгандан кейин албатта мактабда методик ёрдамга муҳтож беради. Малакали менторлар янги дастур ва янгиликлар мактабларда жорий этилгунга қадар биргаликда ишлашади.

2019 йилдан ўз фаолиятини бошлаган Президент мактабларига жорий қилинган тизим апробациядан муваффақиятли ўтди. Президент таълим муассасалари агентлиги ўз тажрибасини ихтисос мактабларга бўлишишга тайёр.

Президент мактабларидаги метод ва муҳит ҳам ушбу мактабларда яратилади.

Ихтисослаштирилган мактабларга қабул жараёни 2 босқичдан иборат бўлади. Танлов жараёнида ўқувчиларнинг академик салоҳиятини текшириш билан бирга уларнинг мантиқий фикрлаши бўйича ҳам таҳлилий ўрганилади.

Ҳилола Умарова, 

Президент таълим муассасалари агентлиги директори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тараққиёт ёш авлоднинг таълим-тарбиясига боғлиқ