Аниқланган ҳолатлар натижасида табиатга етказилган 60 миллиард сўмдан ортиқ зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Сенат ялпи мажлисида аввалги мажлисларда кўтарилган муаммолар қандай ҳал этилганига эътибор қаратилди.  

Сенат Раиси Т.Норбоева дарёлар ўзанларини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш масалалари, қум-шағални бетартиб қазиб олишнинг экологик оқибатлари юзасидан Ҳукуматга юборилган парламент сўровида мутасаддилар олдига қатъий вазифалар қўйилганини қайд этди. Ўз навбатида, Вазирлар Маҳкамаси соҳадаги ечимини кутаётган ҳолатларга жиддий эътибор қаратиб, вазиятни назоратга олди ва қонун бузилишларига нисбатан таъсирчан чоралар кўрилиши таъминланди.  

Мисол учун, бугунги кунда прокуратура органлари томонидан жами 58 жиноят иши бўйича аниқланган ҳолатлар натижасида табиатга 60 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани ҳисоблаб чиқилиб, уларни ундириш чоралари кўрилмоқда.  

Яна бир масала – ижтимоий-маиший қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакилларини давлат қабул комиссияси таркибига киритишда юзага келган муаммо кўтарилган эди. Қатъий парламент назорати доирасида ушбу масала узил-кесил ҳал қилиниб, қонун устуворлиги таъминланди.  

Хусусан, қонун талабларига мувофиқ, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, унинг барча ҳудудий бўлинма вакилларига қурилиш объектларини қабул қилиш бўйича махсус электрон платформадан фойдаланиш учун имконият яратилган.  

Инклюзивлик – тенглик ва адолатнинг муҳим асосидир. Бу жамиятнинг ҳар бир жабҳасида бўлиши керак, ҳар бир киши учун жамият ҳаётида иштирок этиш учун имконият яратиш зарур. Бу, айниқса, шаҳарсозлик ва транспортда муҳим аҳамиятга эга: биз ҳар бир инсон жисмоний чекланишларига қарамай эркин ҳаракатланишини таъминлашга интилишимиз керак.  

Шу мақсадда аввалги ялпи мажлислардан бирида аҳоли мурожаатлари асосида сенаторлар томонидан кўтарилган кўп қаватли уйлардаги лифтлар билан боғлиқ ҳамда “Uzbekistan airways” АЖга қарашли авиакассалардан авиачипта сотиб олишдаги айрим муаммоли масалалар ҳам ўз ечимини топди.  

Жумладан, “Uzbekistan airways” АЖ томонидан республика ҳудудидаги ҳамда хорижий агентларга жорий йил 29 сентябрдан корпоратив тизим орқали авиачипта сотишда йўловчилардан паспортнинг асл нусхасини талаб этиш тўхтатилган. Қолаверса, фуқароларнинг туғилганлик ҳолати қайд қилинганлиги ҳақида QR код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотномага ҳам авиачипта сотиш тизими тўлиқ ишга туширилган.  

Бундан ташқари Ҳукумат томонидан лифт ускуналарини сифати, лифтларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнлари назоратини кучайтиришга қаратилган талаблар жорий қилинди.  

Норгул Абдураимова,

Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева: Ҳукуматга юборилган парламент сўровидан кейин прокуратура томонидан 58 жиноят иши очилди