Танзанияда автобус ва кичик автобус тўқнашиб кетиши оқибатида 38 киши ҳалок бўлди. Ҳосил бўлган ёнғин ҳар икки транспорт воситасини қамраб олган.

Ҳодиса шанба куни кечқурун Килиманжаро вилояти Сабасаба шаҳрида автобус ғилдираги тешилиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотгач содир бўлган.

– Қурбонлардан икки нафари аёл, – дейилган "Al-jazeera" ахборотида. – Куйиш даражаси юқорилиги сабаб 36 жасаднинг шахси номаълумлигича қолмоқда.

Президент маъмурияти маълумотига кўра, 28 одам жароҳатланган, олти киши шифохонада даволанмоқда.

Давлат раҳбари Самия Сулуху Ҳассан марҳумларнинг оилаларига “самимий ҳамдардлик” билдирди ва жабрланганлар “тезроқ соғайиши”ни тилади. Шунингдек, барчани ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Зеро, Танзания йўлларида ҳалокатли бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрайди.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзанияда автобуслар тўқнашди