Нукусда “Kонституция - ранглар жилосида” танлови ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигига бағишлаб эълон қилинган мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини, она юртга бўлган муҳаббатини оширишдан иборат эди.

Тақдирлаш маросимида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайпбергенов танловнинг аҳамияти, асосий қонунимиз ҳисобланган Конституциямизнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Фаол иштирок этган ўқувчилар, уларнинг устозлари ва ота-оналарига ўз миннатдорчилигини билдирди. Бундай танловлар орқали ёшлар нафақат ўз истеъдодларини намойиш этиш имкониятига эга бўлишади, балки уларнинг ҳуқуқий билимлари, фуқаролик фаолликлари ва Ватанга бўлган муҳаббатлари янада мустаҳкамланишини қайд этди.

Мутахассислар, партия фаоллари ва депутатлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган ўқувчиларга  фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.  

Жумладан танлов якунлари бўйича биринчи ўринга Чимбой тумани 36-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Кунсулув Измурзаева, иккинчи ўринга  Амударё тумани 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг 5-синф ўқувчиси Севинчай Тожибоева, учинчи ўринга Мўйноқ тумани ихтисослаштирилган мактабининг 9-синф ўқувчиси Мерейим Амангелдиевалар муносиб деб топилди.

Шунингдек, Тахиатош тумани 3-сонли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Айсулув Турсинбаева, Кегейли тумани ихтисослаштирилган мактабининг 7-синф ўқувчиси Азиза Қалбаевалар танловда фаол иштирок этганлиги учун рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танлов ғолиблари тақдирланишди