Бухорода “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2025” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда олтита номинацияда жами 75 нафар МТТ директори ўринбосарлари ва тарбиячилар иштирок этиб, уларнинг 18 нафари ғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар бошқарманинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Танловнинг тантанали тақдирлаш маросими Бухоро шаҳридаги Инновациялар университетида бўлиб ўтди. Маросимда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамза Эллиев ҳамда Инновациялар университети ректори Дилноз Рўзиева қатнашиб, барча иштирокчиларни табриклади. 

Шунингдек, “Йилнинг энг яхши директор ўринбосари” ҳамда “Йилнинг энг фидокор тарбиячиси” номинацияси ғолибларига магистратура йўналиши учун, қолган номинацияларда 1-, 2-, 3-ўрин соҳибларининг ҳар бирига олий таълим муассасасига кириш учун мос равишда 8, 7 ва 5 миллион сўмлик, бундан ташқари иштирокчилар орасида олий таълимда ўқиш истагида бўлган яна 40 нафар ўрта махсус маълумотли тарбиячиларнинг ҳар бирига икки миллион сўмдан – жами 207 миллион сўмлик ваучерлар тақдим этилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танлов ғолиблари тақдирланди