Йўл-йўлакай

Чўққиларидаги қорлар ёз бўйи эримайдиган азм тоғлар бағрида жойлашган сўлим гўша, Қизилтом қишлоғи салқин ва баҳаво табиати, муздай булоқ сувлари билан ажралиб туради.  

Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг энг олис қишлоқларидан бири ҳисобланган ушбу манзил табиати ҳар қандай кишини ўзига ром этса, меҳнаткаш ва танти одамларининг самимийлиги сизни янада ҳайратга солади. Тоғликларга хос самимийлик уларга хос. Кўчасидан ўтар экансиз сизни танимасада, бир пиёла чойга таклиф қилади. Қирқ йиллик қадрдондай қуюқ сўрашади.  

[gallery-19475]

Ортиқча замонавийликдан ҳоли, осуда қишлоқдаги ҳаёт, одамлар турмуш тарзи мана асрларки ўзгармаган. Улар ҳаёт мазмунини меҳнатда деб билади. Шу боисдан замини офтобдан тафт ола бошлаши билан ўзини меҳнатга уради, ҳосил кўтарилганида меҳнати маҳсулидан рўзғорини бутлайди.  

Ҳудуд аҳолиси асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Аслида қишлоққа носоз йўл муаммоси бўйича боргандик. Аммо йўл-йўлакай қишлоқнинг меҳнаткаш деҳқонлари билан ҳам суҳбатлашишни кўнгилга тугдик. Боиси ушбу қишлоқда етиштирилган картошка ўзгача таъми билан ажралиб туради ва ҳамиша харидоргир. Ҳатто баъзи бир учар савдогарлар бошқа ердан келтирилган картошкани ҳам қизилтомники, дея сотишга уринади.  

Ҳозир қишлоқда айни картошкаларни йиғиштириш мавсуми. Қишлоқ оралаб юрар эканмиз кўпчиликни томорқасида картошка ковлаётганини гувоҳи бўламиз.  

Кирган хонадонимиз ёш деҳқон Қодир Мирзаевники экан. Оилавий ҳамма томорқада банд. Кимдир картошкаларни кавласа, яна кимдир уларни йиғиш билан машғул.  

– Қиш фасли узоқ давом этади бизда, – дейди Қодир Мирзаев. – Шунинг учун май ойларида картошка уруғини ерга қадаймиз. 50 сотихдан бир гектаргача картошка экамиз ва шундан 10-15 тоннагача ҳосил оламиз. Сентябрь ойида қазилади. Харидорларнинг ўзи қишлоғимизга келишади. Оилавий меҳнат қиламиз. 10-12 ёшимдан бери деҳқончилик билан шуғулланаман. Шунинг ортидан орзу ҳавасларни рўёбга чиқарамиз.  

Қишлоқнинг асосий деҳқончилик манбаи бу картошка бўлиб, бирор ҳовли йўқки картошка экилмаган бўлса. Бозорнинг олди қизилтом картошкаси бўлади, дейди одамлар бироз мақтаганнамо.  

– Асосий даромадимиз картошкачиликдан, – дейди Турсоат Боллиев. – Қишлоғимиз ажойиб табиати билан ажралиб туради. Қиш эрта тушади. Денгиз сатҳидан 3 минг 200 метр баландликда турамиз. Ёзимиз қисқа ва салқин. Баҳор десангиз ҳам бўлади, ёз десангиз ҳам бўлади. Ҳаво тоза. Картошкани тўлиқ қўл кучи билан етиштирамиз. Унинг сифатли бўлиши шундан. Ерни ҳўкизга тақилган қўш билан ҳайдаймиз. Трактор ишлатмаймиз. Кейин ер ишга энади. Агротехникаси мелиорацияси бузилмайди. Эгати ҳам 70 сантиметрлик қилиб олинади. Ҳар битта хўжалик камида 50 сотих, ҳаракати борлари бир гектаргача картошка экади. Булоқ суви билан суғорилади. Булоқ суви экологик жиҳатдан соф. Асосан маҳаллий ўғит берамиз. Шунинг учун таъми билан алоҳида ажралиб туради.  

Кўпчиган ер бағридаги мўл ҳосил замирида машаққатли меҳнатни англамай бўлмасди. Боғлардаги ғарқ пишган мевалар ифори димоғни қитиқлайди. Ялангликдаги хирмонда ҳам иш қизғин. Юк машинасида эзғиланган нўхат поялари кейинги жараёнларда қўлда совурилади. Бир қараганда бугунги техника асрида бундай манзаралар бироз ҳайратланарли ҳам.  

Қамаши тумани марказидан қарийб 80 километр узоқликдаги бу қишлоқда ҳам ислоҳотлар бўй кўрсата бошлаган. Энг муҳими одамлар ўтаётган кунидан хурсанд.  

– Картошкаларимизга қизиқувчилар жуда кўп, лекин йўлнинг ёмонлиги туфайли бозорга олиб бориш харажати катта бўлиб кетаётганди, – дейди Т.Боллиев. – Мана йўлларимиз ҳам текисланяпти, ўзгаришлар бўляпти. Машиналар 4-5 миллион сўмга келар эди. Йўл текис бўлса, ярим пулига келади. Бундан деҳқонларимиз катта фойда кўради. Одамларимиз бойийди.  

Қишлоқни айланиб, одамлар билан суҳбатлашиб англаганимиз яна бир ҳолат, одамийлик туйғуси бўлди. У ердаги бирорта ҳовли баланд боғ девор билан ўралмаган. Одамлар бир-бирига оқибатли. Хонадон аёллари ҳалигача қўшнилари билан бир-бирига таом улашади. Боғдаги мевалардан товоққа солиб қўшнисиникига ўтади. Дилдан суҳбат қуради.  

Қалби тоғлардек кенг, меҳмоннавоз қишлоқ одамлари билан суҳбатлашиб улардаги шукроналик ҳиссидан кайфиятимиз ҳам кўтарилди. Сафаримиз охирлаб ортга қайтиш тадоригини кўрарканмиз, кўз олдимизда ҳали замон қорлар билан бурканадиган қишлоқ одамларининг тўкин дастурхон атрофидаги бахтиёр қиёфалари гавдалангандек бўлди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/juC2M1NhixQ?si=UnsUL6IXDYjJSudx" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таъми ўзгача Қизилтом картошкаси