Самарқанд вилояти ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорлигида “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминоти бўлимида ўтказилган тадбирда таъмагирлик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, бўлим оператори, 1985 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, айни пайтда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Б.О. маҳаллий фуқаро А.А.нинг табиий газ истеъмолидан мавжуд 5 миллион сўмлик қарздорлигини сўндириш эвазига 2,5 миллион сўм беришини талаб қилиб, ушбу маблағни олаётган вақтида қўлга олинди.

Ўз навбатида Б.О. аслида, ушбу фуқародан олган пул маблағини воқеа жойига ўзи билан бирга келган “Самарқандшаҳаргаз” бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш оператори А.Ў.га бериши лозимлиги бўйича кўрсатма берган ва мазкур ҳолат тезкор тадбир давомида процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда фуқаролар Б.О. ҳамда А.Ў. ларга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таъмагир ходимлар ушланди