Бухорода ходимни ишга сақлаб қолиш эвазига 300 минг сўм пул талаб қилган мудира "қўлга тушди". Бу ҳақида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси катта лейтенанти Муроджон Рахматуллаев ЎзАга маълум қилди.

Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида фуқаро М.Р.нинг аризаси юзасидан жорий йилнинг 28 сентябрь куни 12:30 ларда тадбир ўтказилди.

Натижада Бухоро шаҳридаги МТТларнинг бирида мудира сифатида ишлаётган Бухоро шаҳрида яшовчи, 1979 й.т. фуқаро Ф.С. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, фуқаро М.Р.ни алдаб, мансабдор шахсларга пора бериш орқали ҳар йилда бир марта бошқармага тақдим қилинадиган ишчи ходимларнинг тарификация жадвалига унинг исм-шарифини киритади. Ишга сақлаб қолиш эвазига 300 минг сўм пулни хизмат хонасида олган вақтида ушланади.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг шаҳар бўлими томонидан фуқаро Ф.С.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тамагир мудира қўлга тушди