Таълим сифати юқори бўлган мамлакатларнинг иқтисоди тезроқ ривожланади ҳамда бу жиҳат давлат бошқаруви ва ижтимоий соҳа сифатига катта таъсир қилади.

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам иқтидорли болаларни танлаб олиб, уларга таълим олишлари ва иқтидорларини ривожлантиришга шароит яратишдан иборат.

Ҳозирги кунда агентлик тизимида 4 та Президент, 9 ижод ва 3 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият юритмоқда. Уларда 3,4 минг нафарга яқин ўқувчилар таҳсил олмоқда.

Ёшларимизга юқори сифатли таълим олиши учун 2021 йилда мамлакатимизнинг 10 та ҳудудида босқичма-босқич Президент мактаблари ташкил этилади. Шу билан агентлик ўз ваколатлари доирасида очилиши режалаштирилган 197 та кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган мактаблар фаолиятини йўлга қўйишда иштирок этади. Бундан ташқари, агентлик тасарруфида мавжуд таълим муассасаларининг моддий ва техник базаси яхшиланиб борилади.

Лекин чиройли бинолар ва лабораториялар яратилгани билан барча ишлар ҳал бўлиб қолмайди. Сифатли таълимнинг асоси бу ўқитувчилардир. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сафининг кенгайишига катта аҳамият қаратмоқда.

Бугунги кунда Президент мактабларида хорижлик педагоглар “STEAM - таълим» дастури (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — техник ижодкорлик, Art — санъат, Mathematics — математика) бўйича ёшларимизга таълим бериб келмоқда. Улар STEAM фанини қизиқарли ва самарали ўқитиш бўйича катта тажрибага ва методологияга эга. Биз бу тажриба ва методологияни маҳаллий ўқитувчиларга ўргатишимиз ва уларнинг афзал томонларини таълим тизимимизда жорий этишимиз керак.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан узвий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Мазкур ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири маҳаллий ўқувчиларнинг хориж тажрибаси асосида малакасини оширишдир. Ҳамкорлик доирасида Президент мактабларидаги хорижлик ўқитувчилар маҳаллий ҳамкасблари билан учрашиб, STEAM фанларини ўқитиш бўйича методологияси ва тажрибаси билан ўртоқлашмоқда.

Эндиликда биз бу лойиҳани янада кенгайтиришимиз ва тизимли йўлга қўйишимиз лозим. Маълум вақтдан сўнг биз ўзимизнинг мутахассисларимизга эга бўлишимиз учун педагогларнинг тайёрлов ва қайта тайёрлов тизимини яратиш устида иш олиб бормоқдамиз. Тизим бизга юқори билимли, дарсларни ўқувчиларга қизиқ ва самарали етказиб бера оладиган ўқитувчиларни тайёрлашга ёрдам беради.

Шу билан бирга, хорижлик ҳамкорлар билан ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича форум, семинар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади. Тадбирлар давомида ўқитувчиларга замонавий ўқитиш усуллари ва ўзларининг устида доимо ишлаш кўникмалари бўйича тушунчалар берилади.

Давлатимиз раҳбари парламентга Мурожаатномасида ўқитувчиларнинг фаолиятини муносиб рағбатлантириш масаласини кўрсатди. Албатта, педагогикага иқтидорли ва билимли ходимларни жалб қилиш учун ўқитувчилик касбининг жамиятдаги обрўсини ошириб бориш керак.

Шу ўринда рағбатлантириш тизими ўқитувчиларнинг ютуқ ва натижаларига асосланган бўлиши зарур. Агентлигимиз ҳозирда мазкур йўналиш бўйича хориж тажрибасини ўрганмоқда ва ўрганиш натижасига кўра педагогларни рағбатлантириш тизимини жорий этади.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан бири. Яқинда биз хорижда яшаётган ва йирик компанияларда ишлаб келаётган ҳамюртларимиз билан ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини бошладик.

Лойиҳа агентлик тасарруфидаги мактаб ўқувчиларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ва чет элнинг нуфузли университетларига кириш бўйича амалий тавсиялар бериш, халқаро дастурларга уларни кўпроқ жалб этишга қаратилган.

Лойиҳа бир нечта таркибий қисмлардан иборат: шахсий ривожланиш, университетларга кириш бўйича маслаҳатлар, ўқувчиларга ўзлари қизиққан лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, ўз устида тинмай ишлайдиган, салоҳиятли ёшларни алмашинув дастурларига жалб этиш ва бошқалар шулар жумласидандир.

Лойиҳа ёрдамида ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига, уларнинг қизиқишлари ва кучли томонларини аниқлашга ёрдам беради. Ўқувчилар ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун ички куч топишни ва шахсий мақсадларни белгилашни ўрганади.

Таклиф қилинган менторлар ўқувчиларга миллий ва хорижий университетларга кириш учун тавсиялар беришади. Бу орқали эса агентлик қошидаги мактабларда ўқувчиларни олий таълим муассасаларга кириш кўрсаткичлари ошади.

Яна бир таркибий қисм - халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирокидаги лойиҳаларни инкубация қилиш ва тезлаштиришдан иборат бўлади. Менторлар мактаб ўқувчиларининг ижтимоий, илмий ва тижорат йўналишларига тааллуқли лойиҳаларини ишлаб чиқариш ва ривожлантиришда ёрдам беради.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Andover, Milton, Cranbrook Academy ва бошқа хорижий нуфузли мактаблар билан алмашинув дастурини амалга ошириш режалаштириляпти. Ҳомийларнинг маблағларини жалб қилган ҳолда агентлик мактабларининг ўқувчиларини дунёнинг нуфузли университетларида таълим олиш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда.

Албатта, буларнинг ҳаммаси ўқувчиларимизнинг муваффақиятли ва келажакда мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган мутахассис бўлишига қаратилган.

Ҳилола УМАРОВА,

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимни ривожлантирмасдан юқори натижаларга эришиб бўлмайди