Ўзбекистоннинг буюк давлатга айланишида таълим-тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш, халқимизни замонавий илм-фан, маданият, техника ва технология ютуқлари билан мунтазам равишда таништириб бориш бениҳоя катта аҳамиятга эга.

 Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук, техникавий билимлар ва мураккаб технологияни эгаллаган, иродаси бақувват, иймони бутун, замонавий фикрлайдиган, юксак салоҳиятли мутахассислар ҳал этади. 

Келажагимизга катта таъсир кўрсатадиган асосий омил фан-техника, маданият, маърифат, таълим-тарбия ҳамда жаҳоннинг илғор мамлакатлари тажрибаларини кенг кўламда ўрганиш ва уларни ҳаётга татбиқ этишдан иборатдир.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Президент таълим муассасалари агентлиги таркибидаги Президент, ижод ва ихтисослашган, мактабларнинг юртимиздаги таълим соҳаси ислоҳтларини амалга оширишдаги ўрни жуда муҳим. Улар умумтаълим мактаблари учун тажриба-синов ва таянч марказ вазифасини ўтамоқда.

Республикамиз таълимида рўй бераётган ўзгаришларни баҳолаш, қиёслаш учун 2021 йилнинг 24-25 ноябрь кунлари Президент таълим муассасалари агентлиги ташаббуси билан "Янги Ўзбекистон таълими: ислоҳотлар йўлида мувафаққиятли ҳамкорликʼʼ мавзусида халқаро таълим форуми бўлиб ўтади. Зотан, қиёслаш, нисбатлар кўламини ҳисобга олиш таълимда муҳим аҳамият касб этади.

Форумда ўндан ортиқ халқаро ташкилот вакиллари, жумладан халқаро Олий таълим муассасалари рейтингини баҳоловчи Times Higher Education ташкилоти ва Америка Қўшма штатларидан Массачуcэтс технология институти, Германиядан Мюнхен Техника Университети, Германиядан ТУМ Интернатионал ташкилоти, Буюк Британиянинг Кембридж ҳамда Ноттингем университетлари иштирок этиши кутилмоқда.

Иштирокчилар ўзларининг қизиқарли маъруза ва тақдимотлари билан тадбирга ўзига хос янгича руҳият бахш этадилар деб ўйлаймиз. Шунингдек, форум кун тартибидан давра суҳбатлари, маҳорат-сабоқлари ташкил этиш, меморандумлар имзолаш ҳам ўрин олган.

Ҳилола Умарова, 

Президент таълим муассасалари агентлиги директори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимдаги ислоҳот мамлакат тараққиётининг асосидир