Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг 2025 йил 2-3 сентябрь кунлари Беларусь Республикасига ташрифи доирасида Витебск шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми ўтказилди.

Форумда Бухоро давлат техника университети ректори Садоқат Сиддиқова иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистонда олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, айниқса, хотин-қизларнинг таълим олиши учун яратилаётган имкониятлар, ёшларни стартап ва инновацияларга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

 Бухоро давлат техника университети ва Беларусь олий таълим муассасалари ўртасида бир қатор ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. Жумладан, Бухоро давлат техника университети ҳамда Беларусь давлат университети, Eвфросин Полотск номидаги Полотск давлат университети, Беларусь давлат озиқ-овқат ва кимёвий технологиялар университети ўртасида икки томонлама академик ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Меморандум имзоланди.

– Меморандум доирасида таълим ва илмий-тадқиқот соҳасида ҳамкорлик, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, қўшма илмий-амалий тадбирлар, стартап ва инновацион лойиҳаларда қўшма ҳамкорлик ишлари биргаликда амалга оширилади. Бу ҳамкорлик икки томонлама тажриба алмашувига, илғор илмий ғоялар муҳокамасига ва ёшлар ўртасида илмга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади, – дейди Бухоро давлат техника университети ректори Садоқат Сиддиқова.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимдаги ҳамкорлик