ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳ. Мамадиев раҳбарлигида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда воҳада мавжуд 960 та мактаб директори иштирокида тизимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 2023 йил давомида вилоят мактабгача ва мактаб таълими тизимида коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар, аниқланган қонун бузилишлари юзасидан тегишли мансабдорларга кўрилган қонуний чоралар ҳамда ҳар бир мактаб директори ўз фаолиятини ҳалоллик ва шаффофлик асосида олиб бориши зарурлиги хусусида сўз юритилди.
Қолаверса, мажлис давомида таълим-тарбия сифатини яхшилаш, ўқувчилар давомати, кийиниш одоби, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва кун тартибидаги бошқа масалалар тегишли тартибда муҳокама қилиниб, жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
[gallery-15398]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА