Геология фанлари университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов раҳбарлигида “Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар: 2021 йил натижалари ва истиқболдаги режалар” мавзуидаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, жорий йилнинг 11 декабрь куни давлатимиз раҳбари Геология фанлари университетига ташриф буюриб, университетнинг Кампуси очилишида иштирок этиб, мамлакатимиз олий таълим ректорларини ҳам университет Кампуси билан таништириш лозимлиги борасида топшириқ берган эди.   

Шунга кўра, йиғилиш аввалида ректорлар университет фаолияти ва замонавий архитектура қурилиш талабларига мос, энергиятежамкор, тизимли ахборот коммуникация технологиялари жорий этилган Кампус билан танишишди.

Қайд этилганидек, мазкур Кампус учта бинодан иборат бўлиб, унда 24 ўринли –  28 та, 64 ўринли – 7 та, жами 1120 ўринли аудиторияга эга ўқув бино ҳамда 310 ўринли ошхона жойлашган. Етти қаватдан иборат умумий 600 ўринли барча қулайликларга эга талабалар турар-жойи, 3 қаватдан иборат 208 ўринли замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган Ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилди. Ҳозирда университетда 7 та таълим йўналиши (бакалавриат) ва 6 та мутахассислик (магистратура) бўйича умумий 700 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Шундан сўнг тадбир дастурига мувофиқ, вазир А.Тошқулов йиғилишни очиб бериб, олий таълим тизимида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталди.

Сўнгги йилларда олий таълим тизимида асосий эътибор талаба-ёшларимизнинг таълим олиши учун кенг имконият ва зарур шароит яратишга қаратилди. Натижада, ўтган 5 йил мобайнида олий ўқув юртлари сони 65 тадан 156 тага етди, уларга қабул 3 бараварга ортди.   

– Жорий йилда ҳам самарали ишлар амалга оширилиб, 25 та янги олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди, давлат олий таълим муассасалари сони 106 тага етди, – деди Абдуқодир Тошқулов. – Йил давомида 2 та филиал ва 3 та педагогика факультетлари негизида Педагогика институтлари, Тошкент давлат аграр университетининг Нукус ҳамда Термиз филиаллари ҳамда Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали алоҳида институтларга айлантирилди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, унинг Бухоро ва Қарши филиалларига алоҳида институт мақоми берилди.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” университетининг ташкил этилганлиги иқтидорли ёшларимиз учун яратилган алоҳида имкониятдир. Етакчи хорижий университетлар филиаллари ташкил этилди. Бунда Санкт-Петербург давлат университети филиали, Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети филиали, Қозон федерал университети филиали ҳамда Италиянинг Пиза университети филиалини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.  

Бундай салоҳиятли хорижий олийгоҳларнинг фаолияти маҳаллий олийгоҳларнинг ривожланишига ҳам ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Ёшларни олий таълим билан қамров даражаси 28 фоизга етказилиб, 170 минг нафардан ортиқ ёшларимиз олий таълимга қабул қилинди. Давлат грантлари 7 минг 250 тага ёки 25 фоизга оширилди.

[gallery-5264]

2022 йилда Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда ёшларни олий таълим билан қамров даражасини 32 фоизга етказиш мақсадида нодавлат олий таълим муассасалари сонини 25 тадан,  жами олийгоҳлар сонини 160 тадан ошириш режалаштирилган.

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти, Андижон давлат чет тиллар институти фаолияти йўлга қўйилса, Навоий давлат кончилик институти негизида Навоий политехника университети ташкил этилади.

Келгуси йилларда олий таълимнинг меъёрий-услубий тизими халқаро стандартларга мувофиқ жорий этилади. Хусусан, мамлакат олий таълим тизими жаҳон таълим маконига тўлиқ интеграция қилинади. Халқаро академик ва илмий мобиллик ҳуқуқий асосга эга бўлиб, кескин кенгаяди. Дипломлар, академик ва илмий даражалар “конвертацияси” учун кенг имкониятлар яратилади.

Таълим дастурларини халқаро миқёсда уйғунлаштириш имкониятлари кенгаяди. Мамлакат олий таълим муассасалари халқаро рейтингларда тенгма-тенг иштирок этиши имкониятлари янада ошади. Таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилинади. Халқаро академик ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш кўлами кенгаяди ҳамда қўшма дастурлар асосида ўқитиш имконияти яратилади.

Шунингдек, 2022 йилда барча олийгоҳларда рақамли университет лойиҳасини жорий этиш, илмий фаолиятни яхшилаш ва салоҳиятни ошириш, олий таълим тизимида талаба-ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш, талабалар турар жойлари ҳамда тьюторлар фаолиятини жорий этиш борасида тўхталиб ўтилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим жараёнлари халқаро талабларга мослаштирилади