Таълим тизимида туб бурилиш бўлади
Муҳтарам Президентимиз ўз Мурожаатномасида 2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номлашни таклиф этар экан, узуксиз таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Муҳтарам Президентимиз ўз Мурожаатномасида 2020 йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номлашни таклиф этар экан, узуксиз таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Давлатимиз раҳбари мурожаатномада узлуксиз таълим тизимининг ҳар бир бўғинига алоҳида тўхталиб, таълим сифати ва самарадорилигини ошириш бўйича долзарб вазифаларни бирма-бир аниқ рақамларда кўрсатиб ўтди.
Жумладан, инспекциямиз зиммасидаги бир қатор масъулиятли вазифалар кўрсатиб ўтилди: нодавлат таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш, Ўзбекистон 2021 йилда илк маротаба иштирок этадиган халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш, янгича кўринишда йўлга қўйилаётган профессионал таълим тизимида кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида миллий малака тизими ишлаб чиқиш ва таълим сифатини таъминлаш юзасидан масъулиятли вазифалар белгиланди.
Шунингдек, олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича аҳолида тўхталиб, олийгоҳларимизга босқичма-босқич молиявий ва академик мустақиллик бериш, мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанларни икки баробар қисқартириш, уларнинг нуфузли чет эл университети билан ҳамкорлик қилиш каби жаҳон тажрибасида ўзини оқлаган ва бугунги кунда бизнинг мамлакат учун кечиктириб бўлмайдиган ишларни белгилаб берди.
Бундан ташқари Президентимиз таълим тизими ривожига ўта салбий таъсир кўрсатиб келаётган коррупция иллати ҳақида алоҳида куйиниб гапирар экан, олий таълим тизимини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича қатъий топшириқлар берди, депутатларимизни ҳам ушбу масалада фаол бўлишга чақирди.
Давлатимиз раҳбари Президентлик даврининг илк кунларидан бошлаб юртимизда таълим сифатини ошириш, фан ва таълимнинг интеграцияси масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. 2020 йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номлашни таклиф этилгани ҳам бунинг яққол далилидир. Мурожаатномада ҳам таълим тизимида амалга оширилаётган ҳеч бир иш номига ёки шунчаки кўриниш учун эмас, айнан сифатни кўтаришга қаратилган бўлиши лозимлиги таъкидланди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун таълим сифатини адолатли ва шаффоф баҳолаш борасида олиб бораётган ишларимизни янада кучайтиришмиз, фан ва таълим интеграциясини таъминлашимиз, соҳада замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишимиз лозим.
Шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги замонда ортда қолмаслик учун илғор халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда барча имкониятларни ишга солишимиз лозим.
Бир сўз билан айтганда 2020 йил юртимиз узлуксиз таълим соҳасида туб бурилиш йили бўлади ва ушбу жараёнда Президентимиз Мурожаатномаси биз учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Улуғбек Ташкенбаев,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи