Бугунги кунда халқаро ҳамжамиятда таълим тизимини ислоҳ қилиш ва унинг сифатини ошириш масаласи энг долзарб ва устувор вазифалардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Қайд этиш керакки, таълим тизими ҳар қандай мамлакатнинг барқарор ривожланиши, инновацион тараққиёти ва инсон капитали рақобатбардошлигининг асосий пойдевори ҳисобланади.  

ЮНЕСКОнинг маълумотларига кўра, 2030 йилга қадар халқаро хамжамиятда 44 миллионга яқин янги ўқитувчига эҳтиёж вужудга келиши кутилмоқда. Шу билан бирга, таълимнинг сифатини ошириш ва уни барча учун тенг даражада таъминлаш БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларидан тўртинчиси  сифатида эътироф этилган ва глобал таълим сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Шу нуқтаи назардан, Янги Ўзбекистонда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида таълим соҳасини ислоҳ қилиш ва уни замонавий талабларга мослаштиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

2025 йил 15 май куни Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган мактаб таълим тизимини янада такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди ва уни янги босқичга олиб чиқиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидланганидек, охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилган. Бу йил 60 триллион сўм ажратилган. Мактабларда 1 миллионга яқин, боғчаларда 1,5 миллион янги ўрин яратилди. Малака, тил билиш, янги баҳолаш тизими, фан олимпиадалари каби мезонлар асосида ўқитувчиларга 10 дан ортиқ устама жорий қилинди. Бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош олаяпти. Боғча тарбиячилари ойлиги 65 фоизга ошиб, мактаб ўқитувчилари маошига тенглашди. Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудираларининг иш ҳақи 7-10 миллион сўмдан ошади.

Ушбу ислоҳотлар таълим тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, педагог кадрларнинг меҳнат шароитларини ва ижтимоий ҳимоясини тубдан яхшилашга қаратилган. Бу чора-тадбирлар таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқитувчи ва тарбиячиларнинг нуфузини юксалтириш, ёш авлоднинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашига замин яратмоқда. Шу билан бирга, таълим муассасаларининг инновацион ривожланиши, замонавий ўқув дастурлари ва педагогик ёндашувларни жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар шакллантирилмоқда. Умуман, амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг барқарор тараққиёти ва рақобатбардош инсон капитали шаклланишига хизмат қилмоқда.

Далатимиз раҳбари таъкидлаганидек, келгуси уч йилда барча профессор-ўқитувчиларни чет элда ўқитилади ҳамда "ТОП-100"талик университетларда малака ошириш ва таълим хизматларини олиш тўғридан тўғри шартнома асосида бўлади.  

Бу ёндашув, биринчи навбатда, педагог кадрларнинг тажрибасини ошириш, таълим соҳасидаги энг илғор методика ва инновацияларни ўзлаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, хорижий тил сертификатига эга бўлган ўқитувчиларнинг ривожланган давлатларда малака ошириши уларнинг илғор ўқув дастурлари ва таълим технологияларини Ўзбекистон таълим тизимига жорий этиш имконини беради.  

Яна бир муҳим қадам сифатида "Президент иқтидорли фарзандлари" миллий дастурининг бошланиши ҳамда Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб ташкил этилиши бўлди. Унга 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, рейтинги юқори олийгоҳларга мақсадли тайёрланади. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда истеъдодли ёшларнинг илмий ва академик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг халқаро майдонда рақобатбардош мутахассислар сифатида шаклланишига замин яратади.

Хулоса қилиб айтганда, соҳадаги кенг қамровли ислоҳотлар келажакда Ўзбекистон таълим тизимининг халқаро стандартларга мос равишда ривожланишини, сифат ва рақобатбардошлигини оширишини таъминлайди. Бу жараён мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялаш ва инсон капитали салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Ф.Муҳитдинова

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим тизимида тизимли ислоҳотлар амалга оширмоқда