Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг беш йўналишидан бири ҳисобланган таълим тизимини такомиллаштириш, илм-маърифат ривожига ҳисса қўшиш, ёш авлодни баркамоллик мезони асосида тарбиялаш бугун ҳар қачонгидан ҳам устувордир.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган онлайн конференция ўтказилди.

Мамлакатимизда мактаблардаги маънавий-маърифий муҳит, ўқитувчи касбининг обрўси, нуфузи пасайиб кетгани, янги давр педагогларини тарбиялаш, инновацион таълим технологияларини жорий этишга етарли эътибор қаратилмагани таълим соҳасида бир қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг беш йўналишидан бири ҳисобланган таълим тизимини такомиллаштириш, илм-маърифат ривожига ҳисса қўшиш, ёш авлодни баркамоллик мезони асосида тарбиялаш бугун ҳар қачонгидан ҳам устувордир. Бу йўлда парламент, маҳаллий кенгашга сайланган депутатлар барча партия фаоллари ўз хайрихоҳларига ва кенг жамоатчиликка суянади.

Хусусан, партия сайловолди дастурларида ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш, ҳақ-ҳуқуқини танитиш мақсадида мактабларда “Тарбия”, “Ҳуқуқ” фанларини киритиш, ёшларни олий таълим муассасаларига кенгроқ жалб қилиш мақсадида чекловларни йўқ қилиш, олий таълим тизимини қайта кўриб чиқишга алоҳида аҳамият қаратган эди.

Мактаблардаги тиббиёт хоналарини тиклаш, тиббий ходимларнинг доимий ишлашларини таъминлаш, шу билан бирга хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистонда татбиқ этиш партия томонидан билдирилган муҳим таклифлардан саналади.

Ҳужжат лойиҳаси кенг қамровли бўлиб, илм-фан, айниқса, мамлакатимиз таълим тизимига бир қатор фундаментал ўзгаришларни киритиш орқали дунё миқёсида рақобатбардош ўзбек миллий таълим тизимини яратишни вазифа сифатида белгилайди.

Фармон лойиҳаси мутахассислар ва партия фаоллари иштирокида кенг муҳокама қилинди. Жумладан, ҳужжатда келтирилган педагог ходимларнинг касбий маҳорати ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиш масаласига аҳамият қаратилди. Сўзга чиққанлар томонидан малака ошириш тизимини “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида такомиллаштириб бориш механизми қўллаб-қувватланди.

Ҳужжат лойиҳасида таълим хизматларини кўрсатиш бўйича хусусий секторининг салмоғини кенгайтириш бўйича устувор вазифалар ўрин олган.

Фармон лойиҳасида қайд этилганидек, юқори натижаларга эришган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари педагогларининг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваригача босқичма-босқич ошириб бориш чоралари кўрилади.

Ўқитувчилар ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш ва шу мақсадда ўқитувчининг мақоми тўғрисида алоҳида қонун қабул қилиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, партия таълим олиш ва унинг сифатини ошириш стратегиясини қабул қилиш, амалдаги қонунлар, қарорлар, кўрсатмалар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тизимлаштирган ҳолда, Таълим тўғрисидаги кодексни қабул қилиш, истиқболда бутун таълим жараёнини мувофиқлаштирувчи ягона ҳуқуқий тизимни яратиш ғоясини илгари суради.

Тадбирда иштирокчилар томонидан муҳокама этилаётган фармон лойиҳасида акс этиши лозим бўлган масалалар юзасидан таклифлар киритилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим тизимида хусусий секторнинг салмоғи кенгаяди
Жамият
20:54 / 29:10:2020