Россия Федерациясининг Краснодар шаҳрида жойлашган Кубань давлат университети вакилларидан иборат делегация Андижон давлат университетида бўлди.

Дастлаб россиялик меҳмонлар Андижон давлат университети билан танишди. Уларга таълим жараёнлари, малакали кадрлар тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг икки олийгоҳ ректорлари ҳамда делегация вакиллари иштирокида Zoom платформаси орқали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

[gallery-18581]

Учрашувда университетлар ўртасида академик ҳамда илмий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, таълим сифатини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралардан сўнг икки университет ректорлари томонидан келгусида қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва амалиётлар ташкил этиш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим тизимида ҳамкорлик