Таълим тизими: халқаро ҳамкорлик самаралари
Наманган муҳандислик-технология институти Германия университети билан ҳамкорлик қилади.
Германиянинг “Humboldt” университети жахоннинг ривожланган олий таълим муассаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мазкур олийгоҳ дунёнинг 170дан ортиқ илмий салоҳияти юқори бўлган олий ўқув юртлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ана шу олий ўқув юртлари сафига эндиликда Наманган муҳандислик-технология институти ҳам қўшилди.

Айни кунларда хизмат сафари билан Германия давлатининг Берлин шаҳрида бўлиб турган НамМТИ олимлари Дилдора Ҳошимова ва Сурайё Мисирова немис олий таълим муассасаси раҳбарияти билан расмий музокалар ўтказди. Унда икки томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш борасида муҳим келишувга эришилди.

Мулоқотлар давомида имзоланган ҳужжатга кўра, ҳамкорликда халқаро илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш, “Humboldt” университети лабораториялари ва архивидан илмий-тадқиқот ишларини бажариш давомида фойдаланиш, талабалар ҳамда профессор-ўқитувилар учун махсус алмашинув дастурларини йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилинади.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.