Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси ўтасидаги ҳамкорлик алоқалари узвий тарзда ривожланиб бормоқда.

Икки мамлакатнинг фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлиги  кўп йиллик тарихга эга. Хусусан, германиялик олимлар, илмий доира вакиллари азалдан Ўзбекистон тарихи, миллий урф-одат ва анъаналармизга катта қизиқиш билан қараган. Ўз навбатида, юртимиз кенг жамоатчилиги ҳам Германиянинг ўтмиши ва замонавий ривожланиш йўли, ижтимоий-иқтисодий қиёфасини ўрганишга алоҳида аҳамият бериб келган.

Мамлакатимизда таълим ва илм-фан соҳасига қаратилаётган катта эътибор, жумладан, ёшларнинг халқаро меъёрлар асосида билим олиши учун яратилаётган қулай шароит, илмий-тадқиқот лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўлами Германияда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу эса ўз навбатида икки томонлама  маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг янги босқичига замин тайёрламоқда.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Германия Федератив Республикасининг Лейбниц номидаги Ганновер университети ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан академик алмашинув дастури доирасида мазкур хорижий университетнинг 2 нафар профессор-ўқитувчиси ҳамда 19 нафар талабаси ЎзМУнинг “Чорвоқ” ўқув-дала амалиёт базасида ўқув-дала амалиётида бўлди. 

Интерфаол тарзда ўтказилган 5 кунлик амалиёт давомида хорижий иштирокчиларга тупроқ ва сувдан барқарор фойдаланиш, Марказий Осиёдаги  яйлов чорвачилиги ва суғорма деҳқончилик ва глобал (глобал иқлим ўзгаришлари, глобал озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимига оид кўникмалар берилди. 

 Шунингдек, иштирокчи олий ўқув юртлари талабалари ўртасида соҳани ривожлантириш имконини берувчи маданиятлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, талабалар ва тадқиқотчилар алмашинувини жорий этиш борасида музокаралар бўлиб ўтди. 

Маълумот учун: Лейбниц номидаги Ганновер Университети Германия Федератив Республикаси олий таълим тизимининг етакчи университетларидан бири бўлиб,  Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги томонидан 401-500 ўрин Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги томонидан 601-650 ўринда жойлашган.

Ушбу ташриф доирасида – Лейбниц номидаги Ганновер университети Табиий фанлар факультети Тупроқшунослик институти директори, профессор Г.А.Гуггенбергер ҳамда Табиий фанлар факультети Тупроқшунослик институти профессори О.Б.Шибистова университет География ва табиий ресурслар факультетининг талаба, магистрант ва докторантларига “Табиий географик тадқиқот методлари” фанидан мустақил таълим соатлари доирасида маъруза ва амалий машғулотлар олиб бориши кўзда тутилган.

Шунингдек, хорижлик ҳамкасблар билан ландшафт ва дизайн мутахассислигида 3 дипломли қўшма таълим дастурини (Лейбниц, Ямагата ва Миллий университетлар ҳамкорлигида) 2022-2023 йилларда очиш масаласи ҳам келишиб олинди.

                     Раима ШИРИНОВA, 

Ўзбекистон Миллий университети Халқаро алоқалар бўйича проректор, 

филология фанлари доктори, профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим соҳасида ҳамкорлик