Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасини зўр ҳаяжон ва ифтихор билан тингладик. Янги орзу-умидлар билан қаршилаётган йилимизнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланиши, том маънода, таълим соҳасида бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимизга, таълимнинг барча тур ҳамда босқичларида сифат ва самарадорликни оширишга бел боғлашимиз учун алоҳида даъват бўлди.

Президентимиз нутқларида соҳа мутасаддиларига қарата “Ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалалаларни биргаликда ҳал қилишимиз керак. Биз келгуси йил Давлат дастурига халқимиз кўтарган барча масалаларни аниқ ечимлари билан киритамиз”, деган таъкидлари ҳамда ушбу жараёнларда депутат, сенаторлар, маҳалла вакиллари, зиёлилар, ёшлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилигимиздан фаол бўлишларини, янги-янги таклиф ва ташаббуслар билдиришларини сўрашлари ҳар биримизнинг зиммамизга алоҳида масъулият юклади.  

Ўтган йилимиз “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб белгиланганда ҳам жорий йилимизнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланишида ҳам ўзига хос уйғунлик ва тадрижийлик бор. Эътибор берсак, ҳар иккала номда ҳам бутун эътибор инсон омилини юксалтиришга ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган. Зеро, ҳар бир кишининг жамият учун тўлақонли шахс бўлиб етишиши юксак савиядаги таълим ва миллийлик заминидан узилмаган тарбия билан узвий боғлиқлиги аён. Юрт раҳбарининг: “Баландпарвоз гап билан таълим сифатини ўзгартириб бўлмайди. Мураббийларга шароит яратиб, ойликларини ошириб, тизим бўйича ўзгариш қилмасак, натижа бўлмайди”, деган гаплари ҳеч бир замон ва маконда ўз моҳиятини йўқотмайди.  

Демак, давлат сиёсати марказида инсон ва унинг тўлақонли шахс сифатида такомиллашувини таъминловчи устувор восита таълим эканлиги алоҳида қайд этилди ва бу борадаги улкан вазифалар белгиланди. Юксак савиядаги илм-фан, ижтимоий ҳаётимизни гуллаб яшнашига эриштирувчи таълим, ота-боболаримиздан мерос тоза тарбия юртимизни қудратли, миллатимизни буюк қиладиган қудратли куч эканлиги аксиома даражасидаги ҳақиқатдир. Ўтган йиллар давомида республикамизда ўқитувчилар ва ўқувчилар пахта терими, кўчаларни тозалаш, ҳашарда иштирок этиш, шанбаликлар ўтказиш каби ўнлаб ташқи юмушлардан босқичма-босқич озод этилди.  

Таълим муассасаларидаги ўқиш сифатига таъсир қилувчи мажбурий меҳнат муаммолари ҳал этилди. Демак, бугун таълим соҳасида бой берилган вақтни қуруқ гаплар билан эмас, ўқитиш сифатини ошириш, самарадорликнинг ўсиши эвазига тўлдиришимиз зарурлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Таълим, айниқса, олий таълим республикамизнинг келажагини, юксак тараққиётини белгилаб берадиган, ижтимоий турмушнинг барча жабҳаларини ислоҳ этишда ҳал қилувчи вазифани бажарадиган таянч тизимдир.  

Зеро, юртимизда олий маълумотли деган номга лойиқ билимли, юксак малакали мутахассислар қанча мўл бўлса, соҳалар кесимида ривожланиш ҳамда самарадорлик ҳам шунча кўп ва хўп бўлади. Таълим сифатининг ўсиши ҳар бир соҳада ўзгариш, ривожланиш калитидир.  

Дилшод Ражабов,  

Бухоро давлат университети филология факультети декани, ф.ф.доктори,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир