Афсоналарда баён этилишича, оғир юкларни кўтариш ва силжитишга доир мувафаққиятли тажрибаларидан руҳланиб кетган буюк олим Архимед: “Менга таянч нуқтасини берингиз, ерни силжитаман”, деб айтган экан. Мактаб таълими сифатини оширишни нимадан бошлаш керак? Бу “оғир юк”нинг таянч нуқтаси қаерда?

Мактаблардаги таълим сифатини кўтаришнинг таянч нуқтаси ўқитувчиларнинг касбий савияси эканлиги маълум. Демак, мактаблардаги таълим сифатини ошириш учун педагоглар тайёрлаш сифатини ошириш ва мазкур сифатни уларнинг бутун касбий фаолияти давомида такомиллаштириб бориш керак бўлади. 

А.Авлоний номидаги Миллий-тадқиқот институти томонидан ўқитувчиларнинг касб савияси ўрганилганда, ўз фанларини билиш бўйича паст кўрсаткични намоён қилган ўқитувчиларнинг аксарияти 30-35 ёшгача бўлган педагоглар эканлиги қайд этилди. Яъни, олий таълим муассасаларини охирги 10-15 йиллар оралиғида тугатган нисбатан ёш ўқитувчилар етарли билимларга эга эмас. Бу эса, ўз навбатида, педагогларни тайёрлаш тизимида муаммолар мавжудлигидан далолат беради.

2000 йилларнинг бошида педагогика олий таълим муассасалари университетларга айлантирилди ва кадрлар буюртмачиси бўлмиш халқ таълими тизими таркибидан чиқарилди. Ана шу даврдан бошлаб ўқитувчи кадрлар тайёрлаш тизими фаолияти ҳам издан чиқди. Кадрлар буюртмачиси билан педагоглар тайёрловчи олий таълим муассасаси, педагоглар тайёрловчи олий таълим муассасаси билан мактаб ўртасидаги алоқалар издан чиқди. Университетга айланган собиқ педагогика олийгоҳлари университет таълимини олган мутахассис ва олий маълумотли педагог кадрни тайёрлашга доир бир-биридан нисбатан фарқ қилувчи икки хил вазифани бир вақтда бажариш билан шуғулланишга мажбур бўлди. Натижада, на сифатли мутахассисни ва на юқори савияли педагог ўқитувчини тайёрлашда талаблар даражасидаги сифатга эришилмади.

Албатта, мазкур даврда юқори савияли педагог кадрлар ҳам тайёрланди, бироқ улар кам сонли бўлиб, аксарият ҳолларда мактабларга ишга бормаган.

Педагог кадрларни тайёрловчи олий таълим муассасаларининг кадрлар буюртмачиси – халқ таълими тизимидан алоҳида фаолият кўрсатиши янги ва зарур йўналишдаги педагог кадрларни тайёрлаш ишларини ўз вақтида бажаришга салбий таъсир кўрсатиб келди. 

Педагог кадрларни тайёрлаш тизимида вужудга келган танглик мамлакатимиз раҳбариятидан зарур чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо қилди. Ўқитувчи касби нуфузини ва педагогларнинг сифат таркибини ошириш, педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва уларда бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибаларни жорий қилган ҳолда замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш, юқори малакали профессионал кадрлар тайёрлашни янги босқичга кўтариш, шунингдек, педагогика соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, хусусан, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида таълим сифатини ошириш, университет фаолиятига илғор таълим дастурларини жорий қилиш ҳамда замонавий билим ва педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 11 майдаги “2022 — 2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” фармони, 2022 йил 21 июндаги “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

Мазкур фармон ва қарорларда мамлакатимизда педагоглар тайёрлаш тизимини замон талабларига мос равишда трансформация қилишнинг мажмуавий чора-тадбирлари белгилаб берилди. Жумладан: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳамда унинг ҳузуридаги таълим ва илмий ташкилотлар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди. Педагогика университети педагогика йўналиши бўйича ўқув дастурларни ишлаб чиқишда етакчи олий таълим муассасаси этиб белгиланди. Республикамизнинг 8 та ҳудудида давлат педагогика институтлари ташкил этилди. Чирчиқ ва Жиззах педагогика институтлари педагогика университетларига айлантирилди.

Педагогика университети ва институтларида таълим сифатини ошириш, замонавий талабларга жавоб бера оладиган рақобатбардош педагог кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари «4+2» тартибида, шу жумладан, дарсларнинг 4 куни олий таълим, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилишини таъминлаш, талабаларда мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган методикаларни жорий қилиш, малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда педагоглар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш таълимининг ўқув-режалари ва дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, халқаро талаблар асосида такомиллаштириш вазифалари қўйилди.

Таълимнинг барча босқичларида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши ташкил этилди ва мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, педагог кадрлар тайёрловчи профессионал ва олий таълим муассасалари, соҳада фаолият юритаётган илмий, малака ошириш ташкилотлари ўртасида ўзаро алоқаларни таъминлаш, мустаҳкамлаш, мамлакатда педагогик таълимни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш, унинг узоқ ва ўрта муддатли стратегик дастурини тасдиқлаш, амалга оширилишини назорат қилиб бориш белгиланган. Шунингдек, педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари ўқув режалари ва таълим дастурларининг ўзаро узвийлигини, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларининг дастурлари билан узлуксизлигини таъминлаш вазифалари ҳам қўйилган.

Таълим муассасаларининг педагогика соҳасидаги ижобий тажрибасини, ўқитиш ва таълим олувчилар билимларини баҳолашнинг замонавий услубларини оммалаштириш, илм-фан ва таълимни ривожлантиришга оид долзарб муаммоларни аниқлаш, педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, таълим дастурлари ва дарсликларни такомиллаштириш, замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш чоралари кўрилади.

Бунинг учун тайёрланган таклифлар тегишли вазирлик ва идоралар, давлат таълим ва илмий муассасалари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилди.

Аюбхон Раджиев,

Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректори,

педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),

доцент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим сифатини кўтаришнинг таянч нуқтаси