Таълим сифати – шаҳар ривожининг муҳим омили
Жиззах шаҳар ҳокими Комилжон Холмуродов ўқув марказлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда таълим сифатини ошириш ва соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир якунида соҳада юқори натижаларга эришаётган 10 га яқин марказ раҳбари тақдирланди.
Учрашувда шаҳарда фаолият юритаётган ўқув марказлари раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг «Кўмак» лойиҳаси доирасида ташкил этилган ўқув марказлари вакиллари ҳам иштирок этди.


Шаҳар ҳокими соҳа вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини тинглади. Суҳбат давомида таълим сифатини яхшилаш, ёшлар учун қулай билим олиш шароитларини яратиш масалалари кўтарилди. Ўқув марказлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.


Тадбир якунида таълим соҳасида юқори натижаларга эришаётган 10 га яқин ўқув марказлари раҳбарлари ҳокимликнинг ташаккурномалари билан тақдирланди. Уларнинг ташаббускорлиги, фаоллиги ва таълим соҳасига қўшаётган ҳиссаси муносиб эътироф этилди.
Абдужалол Қаюмов, ЎзА