Таълим тизими мунтазам янгиланишлар, ислоҳотлар ва истиқболни ўйлаган ҳолда амалга оширилиши керак бўлган лойиҳаларни талаб этади.

Сўнгги йилларда бу борада бир қатор ишлар амалга оширилди. Ислоҳотларни амалга ошириш учун қонуний асослар ҳам яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига асосан 2030 йилга қадар белгиланган стратегик мақсадлардан бири узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, халқ таълими ходимларининг малака ошириш жараёнини “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида узлуксиз малака оширишни назарда тутувчи тизимга айлантириш вазифалари белгиланган.

Бундан ташқари, жорий йил 25 январда “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор Президент томонидан имзоланган. Шунга кўра, “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш” бўйича “Йўл харитаси”да босқичма-босқич халқ таълими ходимларининг «Lifelong learning» тамойили асосида узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш кўзда тутилган ва бугунги кунда “Узлуксиз касбий ривожлантириш” махсус электрон платформасида мактаб фан ўқитувчилари учун курслар жойлаштирилиши бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Халқ таълими вазири Ш.Шерматовнинг 2021 йил 14 августдаги топшириғига асосан Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг узлуксиз касбий ривожлантириш курсларини ташкил этиш бўйича “Узлуксиз касбий ривожлантириш – 2022” лойиҳасини таклиф этди.

– Фан ўқитувчиларининг узлуксиз касбий ривожлантириш курсларига видеоконтент ишлаб чиқиш учун бевосита масъул бўлган ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказларида етарли шароит (махсус жиҳозланган студия) бўлмаганлиги, шунингдек, видеоконтент тайёрлаш профессор-ўқитувчиларнинг 2021 ўқув йили учун тасдиқланган ўқув юкламалари таркибига киритилмаганлигини (январь ойида тасдиқланган) инобатга олиб, мазкур вазифа ижросини қўшимча малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш керак, – дейди Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев. – Мазкур вазифалар ижросини самарали таъминлаш мақсадида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш курслари мазмунини танқидий қайта кўриб чиқиш, педагог ходимлар учун «Lifelong learning» тамойили асосида узлуксиз касбий ривожлантириш курсларининг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, бундан келиб чиқиб, халқ таълими тизимидаги педагогларнинг касбий эҳтиёжларига асосланган ҳолда узлуксиз касбий ривожлантириш курслари мазмунини янгилаш, курсларни ташкил этиш самарадорлигини мобиллик, шаффофлик, сифат ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида ошириш ҳамда сертификатлаш талаб этилади.

Маълум қилинишича, “Узлуксиз касбий ривожлантириш – 2022” лойиҳаси доирасида келажак мактаби ўқитувчисининг моделини яратиш асосида замонавий мактаб ўқитувчиси компетенциясига қўйилган талабларни шакллантириш, фан йўналишлари кесимида (аниқ, табиий, филология, амалий ва ижтимоий фанлар) узлуксиз касбий ривожлантириш курслари замонавий ўқув дастурларини ҳамда ўқув-методик материаллар ишлаб чиқиш режалаштирилган. Соҳада рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида нодавлат таълим ташкилотлари билан аутсорсинг хизматларини йўлга қўйиш, курслар сифатини баҳолаш мезонлари ва тест топшириқларини шакллантириш, узлуксиз касбий ривожлантириш электрон тизими имкониятларини ошириш, узлуксиз касбий ривожлантириш курсларини ташкил этиш, курслар якунига кўра педагог ходимларни баҳолаш, курсларни муваффақиятли якунлаган ва ижобий баҳоланган педагогларга сертификатлар бериш мўлжалланган.
 
Лойиҳа асосида келажак мактаби, унинг раҳбари ва ўқитувчисининг моделини яратиш асосида халқ таълими тизимининг раҳбар ва педагог ходимлари учун “Келажак мактаби лидерлари” мақсадли курсларини ташкил этиш режалаштирилган.

“Узлуксиз касбий ривожлантириш – 2022” лойиҳаси доирасида мактаб директори ўринбосарлари, психологлари, шунингдек, жами 22 фандан, жумладан, филология фанлари таркибига кирувчи, ижтимоий фанлар, амалий фанлар, аниқ ва табиий фанлар таркибига кирувчи фанларнинг фан ўқитувчилари, бошланғич таълим педагог кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш курслари замонавий ишчи ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда 1068 та видеомашғулот тайёрланади.

СТЕМ дастурлари таркибига кирувчи фанлари (математика, физика, кимё ва биология) фан ўқитувчилари учун рус ва ўзбек тилидаги замонавий видеоконтент яратилади.

Лойиҳа учун амалий ишлар аллақачон бошланган. Мазкур илмий-тадқиқот институти томонидан халқ таълими тизими педагог ходимлари, барча фан ўқитувчилари, директор ўринбосарлари ва мактаб психологлари учун узлуксиз касбий ривожлантириш курсларини ташкил этиш доирасида малакали фан ўқитувчилари ва мутахассисларни шартнома (юқори маош) асосида ишга таклиф қилиб, эълон берилган эди.

Мазкур эълон бўйича умумий 352 нафар талабгор аризаси қабул қилинди ва иштирокчилардан 71 нафар талабгор ишчи гуруҳ суҳбатидан муваффақиятли ўтди. Саралаш жараёнида иштирокчиларнинг илмий даражага эга эканлиги, малака тоифалари ҳамда дарслик ишлаб чиқишда иштироки инобатга олинган.

Муносиб номзодлар иштирок этмаган йўналишлар бўйича малакали мутахассислар қайта суҳбатга таклиф этилади. Бу ҳақда институтнинг расмий телеграм канали орқали эълон берилади.

Педагоглар, мактаб психологлари ва эълон бўйича талаб бўлган фан ўқитувчилари мазкур лойиҳада иштирок этиши мумкин. Уларнинг ҳамкорликдаги иши келажак эгалари бўлган фарзандларимизнинг пухта билим олиши, педагогларнинг мунтазам малака оширишида муҳим аҳамиятга эга.

Барно Мелиқулова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим: сараланган мутахассисларга эҳтиёж бор