ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Жасорат мактаблари”га қабулнинг навбатдаги – иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.  

Термиз шаҳридаги “Жасорат мактаби”га кириш имтиҳонлари 17-умумтаълим мактабида ташкил этилди.

2-босқич имтиҳонларида номзодлар 5 турдаги жисмоний машқлар асосидаги синовдан ўтиб, 50 баллик тизимда баҳоланади.

[gallery-24424]

Тадбир вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бир вақтнинг ўзида ташкил этилди ва ўқувчилар ўз жасорати, эпчиллиги ҳамда тайёргарлик даражасини амалий тарзда кўрсатди. Жараёнда ота-оналар, педагоглар ва мутасадди ташкилот вакиллари ҳам фаоллик кўрсатди. Жараёнда очиқлик ва шаффофлик тамойили яққол намоён бўлди.

Таъкидлаш керак, “Жасорат мактаблари”га ўқишга кириш учун умумтаълим мактабларининг 4-синфини тугатган 1 минг 500 га яқин ўқувчи ариза топширган. Ушбу мактабларда математика, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабгорларнинг жисмоний тайёргарлиги синовдан ўтди