Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда ўрта ва олий таълимни ривожлантириш, Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий салоҳиятини юксак поғонага кўтариш, халқимизнинг истиқболда порлоқ ва фаровон ҳаётини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ижобий самаралар бермоқда.

 Айниқса, таълим-тарбия соҳасида ишлаб чиқилаётган дастурлар, йўл хариталари, муҳим қарор ва фармонларнинг барчаси энг аввало, миллий маданиятимиз, инсоний қадриятлар илдизидан сув ичаётганлиги билан алоҳида аҳамиятлидир.

Хоразм Маъмун академиясидан тортиб, Беруний, Фаробий, ал Хоразмий, аз Замахшарий, Мирзо Улуғбек каби ўзбек даҳоларининг жаҳон тамаддунига қўшган улкан илмий меросига чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан қараш, бу номоддий бойликларни ўрганиш учун кенг имкониятлар яратиш, илм аҳлининг жамиятдаги ўрни ва мақомини мустаҳкамлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, амалга оширилган ишлар энг аввало, ёшларнинг илм олиш иштиёқини, ана шу иштиёқни рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Ёшларимизда “дунёни илм қутқаради”, ҳар қандай масаланинг ечими илмда, деган фикрни юзага келтирди. 

Эндиликда талабалар “Бешикдан қабргача илм изла”, деган ҳадис ҳамда имом Бухорийнинг “Илмдан ўзга нажот йўқ ва бўлмагай” деган ҳикматининг моҳиятини англаб етмоқда, десам адашмайман. Шу ўринда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг фаолияти қайтадан тикланиши, академикларнинг моддий жиҳатдан рағбатлантирилиши, Олий таълим профессор-ўқитувчиларининг ойлик маошлари оширилиши шу соҳа ходимларига нисбатан ижтимоий адолат тикланганлигининг ёрқин мисолидир. 

Фарзандларимизнинг олий  таълимга қамраб олиш квоталари тобора ортиб борилаётганлиги шак шубҳасиз жамиятнинг демократлашуви, турмуш маданиятининг ортиши, зиёлилар қатламининг кўпайиши, фуқороларнинг ижтимоий фаоллиги юксалишида муҳим аҳамият касб зтади. 

Албатта, бугун Ўзбекистон кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ана шу стратегик вазифанинг босқичма босқич бажарилиши жараёнида олий таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  ҳам ана шу йўналишдаги ишларнинг тадрижий давомидир. 

Очиғи, ушбу қарорни ўз вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжат, деб айтиш мумкин. Бунинг сабабларини асослаб беришга ҳаракат қиламан. Таъкидлаш керакки, ОТМларнинг давлат бюджетидан таъминланиши ўзига хос монополиянинг бир кўриниши эди. Бу эса ўз навбатида олий таълим муассасалари рахбарияти, илмий кенгаши фаолиятини чеклаб, юқорига тобелик ҳисси шаклланишига олиб келган эди. Энди бу қарамлик узил-кесил барҳам топиши асносида ректоратларнинг ташаббускорлиги, ҳаракат фаолияти кенгаяди, таълим-тарбия савияси ва самарадорлигини кучайтиришга қаратилган имкониятлари ортади.

Қарорда таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш, талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш, таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш, ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган хорижий юқори малакали мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилашга оид қарорлар қабул қилиш, хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни муаллифлик ҳуқуқи бўлган ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш, бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш каби олий таълим муассасаси фаолиятини самарали ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ кўплаб масалаларни мустақил ҳал этиш белгиланган.  Бу олий ўқув юртлари иқтисодий ва илмий салоҳиятини юксалтириш имкониятларини янада кенгайтиради. 

Ҳозирда университетимизнинг чет тиллар факультетида 2 минг 929 нафар талаба таҳсил олади. Уларнинг 2 минг 733 нафари Андижон вилоятидан, қолган талабалар эса республикамизнинг бошқа вилоятларидан. Бундан ташқари, 10 нафар чет эл фуқароси ҳам таълим олади. Талабаларимизнинг 228 нафари давлат грантлари асосида ўқийди. Талаба ёшларга 125 нафар профессор-ўқитувчилар билим бермоқда. 

 Факультетимизда талабаларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб борилади. Биргина 2021-2022 ўқув йили давомида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус”, миллатлараро тотувлик ва миллий бағрикенглик, атроф муҳитни ҳимоя қилиш, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги ҳамда одам савдоси сингари ўнлаб мавзуларда 250 га яқин тадбирлар ўтказилди. 

Аввал олий таълим муассасаси раҳбарияти ўз ташаббуси билан бирон фанни ўқув дастуридан олиб ташлаш ёки ўқув дастурига киритиш каби энг оддий вазифаларни ҳам мустақил бажариш имкониятига эга эмас эди. Энди эса таълим стандартларидан келиб чиқиб, талабаларнинг талаб-истакларини инобатга олиб, ўқув жараёнига инновацион ғояларни ўргатадиган фан ва дарсликларни қўшишлари мумкин. 

Олий таълимга берилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда жорий йилнинг ўтган даврида чет тиллар факультети ўқитувчи ва илмий тадқиқотчилари томонидан 6 та дарслик, 23 та ўқув ҳамда 18 та ўқув услубий қўлланмалар яратилди. Бундан ташқари, соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш мақсадидабилим даргоҳимизда “Таржимашунослик ва луғатшунослик” инновация маркази барпо этилмоқда. Биргина ушбу лойиҳа учун давлат томонидан 6 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, факультетимиз ўқитувчи, ёш олимлари томонидан яна 4 та лойиҳа доирасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 

   Шунингдек, қарорда ўқув стандартида кўзда тутилган билимларни пухта эгаллаган, мамлакат миқёсидаги танловларда фаол иштирок этган, ўзининг янги кашфиёт ва тадқиқотлари билан танилиб бораётган талабаларни моддий рағбатлантириш белгиланган.

Фаолиятим давомида қатор мамлакатлардаги олий таълим муассасаларида бўлганман. Уларда ўқув жараёнида талабаларга ортиқча босим ёки талаб қўйилмайди. Шунга қарамай, талабалар ҳар бир фанни пухта ўзлаштиришга интилади. Чунки қайси талаба белгиланган ўқув йўналишлари бўйича зарур билимни эгаллай олмаса, у курсда қолдирилади. 

Биз эса талабаларга қатъий талаблар қўямиз, лекин баҳолашда кўнгилчанглик қиламиз, баъзан эса ота-онасининг жамиятдаги мавқеига қараб, унинг билимини баҳолаймиз. Натижада халқ хўжалиги ҳамда ижтимоий ҳаётда етарли билим ва амалий кўникмага эга бўлмаган кадрлар сафи кенгайишига йўл қўямиз. Эндиликда бундай нохолис тажриба ўзини оқламаслиги юзага чиқиб қолмоқда. Чунки, олий ўқув юртлари рейтинги унинг пировард натижада етук, салоҳиятли, билимдон ва амалий кўникмага эга кадрлар тайёрлашига қараб белгиланади. 

Бугун “суперконтракт” масаласи анчагина мулоҳазаларга сабаб бўлаяпти. Бу фикрларда жон борлиги табиий. Танганинг иккинчи томонини кўрадиган бўлсак, қийинчилик билан ўқишга кирган талабалар бошқа талабаларга нисбатан пухта билим олишга интилиши бор гап. Энг муҳими, қабул жараёнини оптималлаштириш, шаффофликни таъминлаш, имкон қадар адолатсизликка йўл қўймаслик асосий мезон бўлиши шарт. 

Мутахассис сифатида умумтаълим мактабларини тамомлаган ўқувчиларнинг билим даражасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган услубий, ташкилий, илмий тадбирларни  доимо кузатиб бораман. ОТМ билан умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш вақти келди. Биз оддий ҳақиқатни тушуниб етмоғимиз керак. Ҳақиқат шуки, пойдевор қанчалик мустаҳкам бўлса, иморат шу қадар боқий туради. Бекорга бобомиз Амир Темур ўз куч-қудратини салобатли кошоналарга менгзамаган эди. Биз яратаёган бинолар эса асрлар оша инсоният равнақи ва тараққиётига улкан ҳисса қўшадиган илмий хазинадир.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарори ОТМларга жуда катта эркинлик ва кенг имкониятлар беради. Қолаверса, олий ўқув юртлари илмий салоҳиятини юксалтириш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаради.    

Дилшодбек РУСТАМОВ,
Андижон давлвт университети
чет тиллар факультети декани,

филология фанлари доктори, доцент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабани баҳолаш мезони: нохолис тажриба ўзини оқламаяпти