Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам олий таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди. Шу муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” мавзусида байрам тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиалида ҳам байрамона тадбир бўлиб ўтди. Унда биринчи босқич талабалари ва уларнинг ота-оналари, профессор-ўқитувчилар муносиб кутиб олинди.

Дастлаб юқори балл билан талабаликка қабул қилинган 1-босқич талабаларининг ота-оналарига филиал жамоасининг ташаккурномалари, қимматбаҳо совғалар топширилди. Ўтган ўқув йилида филиал фаолиятига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ҳам филиал раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

Айтиш жоизки, 2024-2025 ўқув йилида мазкур олийгоҳга жами 1 минг 92 нафар ёшлар

 талабаликка қабул қилинди. Шундан 417 нафари кундузги, 502 нафари сиртқи ва 173 нафари кечки таълим шаклидадир.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳам янги ўқув йили тантанали кутиб олинди. Университет раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги масъуллари, Чирчиқ шаҳар ҳокими ва жамоатчилик вакиллари, фахрий устозлар, профессор-ўқитувчилар, таниқли спортчи-талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда олийгоҳ ректори, профессор Рашид Маткаримов ўз тилакларини билдирди.  

Тадбир давомида университетда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ва доимий изланишда бўлган бир қатор профессор-ўқитувчилар ҳамда мураббийларга илмий даража ва унвонлар тантанали равишда топширилди. Имтиёз асосида қабул қилинган талабалар ҳам ўзларининг ҳис-ҳаяжонлари билан ўртоқлашди. Айниқса, шўх тарона ва жозибадор рақслар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Шундан сўнг барча талабалар белгиланган тартибда дарсларга кузатилди.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар учун янги ўқув йили бошланди