Жиззах вилоят солиқ бошқармаси томонидан ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” тадбири “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусига қаратилди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали иқтисод йўналиши талабалари иштирок этган ушбу очиқ мулоқотда асосий эътибор коррупцияга қарши курашишда солиқ органлари ходимларининг вазифалари ҳамда солиқ хизматига ишга кириш тартибларига қаратилди. 

Дастлаб солиқ органлари вакиллари томонидан коррупцияга қарши курашишда тизимли ёндашувнинг аҳамияти, бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўрни, солиқ тизими ходимларининг асосий вазифалари, жумладан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, давлат бюджетини шакллантириш ва қонуний иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш борасидаги ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 

Шунингдек, соҳа мутахассислари талаба-ёшларга солиқчининг одоб-ахлоқ қоидалари, тадбиркорларга ёрдам бериш тамойили ва коррупцияга қарши курашишнинг муҳимлигини атрофлича тушунтириб берди. 

Солиқ органларига ишга қабул қилиш тартиблари тўғрисидаги маърузаларни талабалар катта қизиқиш ва эътибор билан тинглади. Ваколатли шахслар ишга қабул жараёни, талаб этиладиган малака ва тажриба ҳамда соҳада муваффақиятли ишлаш учун зарур кўникмалар ҳақида батафсил тушунчалар берди. 

Тадбирнинг иккинчи қисмида талабалар солиқ бошқармасининг турли бўлимлари фаолияти билан яқиндан таништирилди. 

Иштирокчиларга солиқ ҳисоботи тайёрлаш жараёнлари, тўловларни назорат қилиш, тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар кўрсатилиб, ҳикоя қилиб берилди. 

Мазкур тадбир орқали университет талабалари ўзларининг назарий билимларини амалиётдаги жараёнлар билан боғлаш имкониятига эга бўлди.

[gallery-20747]

“Очиқ эшиклар куни” тадбири нафақат ёшлар учун амалий аҳамият касб этди, балки солиқ органларининг очиқлигини ва аҳоли билан яқин ҳамкорлигини кўрсатувчи яна бир муҳим қадам бўлди. Бундай тадбирлар келажакда ёшларнинг давлат хизматларига бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек, билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан батафсил жавоблар олди. 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар учун “Очиқ эшиклар куни”