Бухоро давлат университетида 17-23 май кунлари “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг волейбол бўйича Республика финал босқичи ўтказилди. Мусобақада Республиканинг 14 та ҳудудидан жами 368 нафар иштирокчи қатнашди.

Тақдирлаш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Алишер Исломов, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳафиза Артикова, вилоятдаги олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

[gallery-23528]

Спортнинг волейбол тури бўйича йигит ва қизлар ўртасида баҳслар якуний натижаларга кўра, қизлар ўртасида 1-ўрин Наманган вилоятининг НамДУ жамоасига,  2-ўрин Бухоро вилоятининг БухДУ ва 3-ўрин Хоразм вилоятининг УрДУ жамоасига насиб қилди. Йигитлар ўртасида ўтказилган мусобақада 1-ўрин бухороликларга насиб этган бўлса, 2-ўринга Қашқадарё ва 3-ўринга Самарқанд вилояти жамоаси лойиқ деб топилди. 

 “Талабалар лигаси” доирасида ташкил этилган волейбол мусобақалари ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш ҳамда жамоавийлик руҳини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эгадир.

Волейбол спорт тури нафақат талабалар орасида жисмоний фаолликни оширади, балки уларни бир жамоа сифатида ҳаракат қилишга, дўстона муҳитда мулоқот қилишга ундайди. Шунингдек, волейбол каби спорт йўналишларига давлат томонидан кўрсатилаётган эътибор йилдан-йилга ортиб бормоқда, бу эса талабаларнинг спортга бўлган қизиқишини янада кучайтиришга хизмат қилади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/lLf9LOGKJfE?si=vRQHdGJp4UIymNmn" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Талабалар лигаси”: ғолиб волейболчилар тақдирланди