ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган давлат университетида “Халқчил давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбир Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда “Наманган шаҳар” тажрибасини амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи ҳамкорлигида олий таълим муассасаларининг талабаларига давлат фуқаролик хизмати тўғрисида тушунчалар бериш, уларнинг давлат хизматига қизиқишларини ошириш, шунингдек, талабаларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларини ўрганиш мақсадида ташкил этилди.  

[gallery-9712]

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Асилбек Муртазаев, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулло Асланов, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазири ўринбосари Юсуф Абсоатов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари Шуҳратжон Тўхтабоев иштирок этди.

Тадбир меҳмонлари мулоқот аввалида битирувчи талабаларга ўзларининг таҳсил даври, изланишлари ва меҳнат фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Шу билан бирга, мақсадга эришиш мезонлари, қарор қабул қилишдаги муҳим жиҳатлар хусусида қимматли мушоҳада ва мулоҳазаларини билдирди.

Очиқ мулоқот давомида талабаларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди, муаммоларига ечим топилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар билан очиқ мулоқот