Талабалар анъанавий таълим олишни бошлади
Навоий давлат педагогика институтида ҳам ўқиш жараёни бошланди.
Карантин талабларига риоя қилинган ҳолда дарс соатлари қисқартирилган 3 сменада, 2 парадан ўтказилиши белгиланган. Ҳар бир пара 60 дақиқадан иборат бўлиб, танаффусга 10 дақиқа вақт белгиланган. Институт раҳбарияти томонидан талабалар билан мулоқот қилиниб, анъанавий дарс жараёнлари олиб борилиши бўйича тушунтирилди.
Маълумот учун, 2020-2021 ўқув йилида Навоий давлат педагогика институтининг 8 та факультет, 24 та кафедрасида жами 13 минг 192 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шундан кундузги бўлимда 27 та бакалавриат таълим йўналишларида 9 минг 145 нафар талаба бўлса, кечки бўлимда 8 та таълим йўналишида 299 нафар, сиртқи бўлимда 14 та таълим йўналишида 2 минг 655 нафар, махсус сиртқи бўлимда эса 526 нафар, иккинчи мутахассисликда 320 нафар талаба таълим олаётир. Бундан ташқари, 17 та магистратура мутахассисликларида 247 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Абдували Бўриев, ЎзА