Аҳоли орасида, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини камол топтириш мақсадида ўтказилаётган оммавий спорт тадбирларининг аҳамияти жуда муҳим.

Гулистон шаҳрида ҳам Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Сирдарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт, олий таълим, фан ва инновациялар, Ёшлар ишлари бошқармалари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда мавжуд олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Талаба югур” югуриш мусобақасини ўтказди.

Югуриш мусобақасида электрон рўйхатдан ўтган 800 нафарга яқин иштирокчи 3 км бўлган масофани югуриб ўтишди.

– "Талаба югур" югуриш мусобақаси чин маънода спорт байрамига айланди. Югуриш мусобақасида иштирок этган талаба ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган иштиёқи янада кучайгани гувоҳи бўлдик. Спорт, эрталабки бадантарбия машғулотлари билан мунтазам шуғулланаётган инсонлар кўпайгани нақадар яхши. Бугунги марафон бунинг яна бир ифодасидир,–дейди Сирдарё вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Бўронов. 

Спорт тадбири якунига кўра, Гулистон давлат университети, Гулистон давлат педагогика институти, Тошкент кимё-технология институтидан 24 нафардан талаба совринли ўринларни қўлга киритди.

Мусобақа Низомига асосан ғолиб ва совриндор бўлган талабаларнинг 6,4,2 ойлик контракт -шартнома маблағлари тўлаб берилади ҳамда улар “Ректор стипендияси” билан мукофотланади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Талаба югур" мусобақаси ўтказилди