Наманган давлат университетининг янги фойдаланишга топширилган “Маънавият ва маърифат” марказида Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов вилоятдаги олий таълим муассасаларининг талаба ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

“Ҳоким ва талабалар” учрашувида 400 дан зиёд талабалар, олий ўқув юртлари ректорлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашди. 

Даставвал, вилоят ҳокими Президентимизнинг яқинда АҚШда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясидаги нутқи, унда ёшлар таълим-тарбияси борасида илгари сурилган хайрли ташаббуслар моҳияти ҳақида батафсил тўхталди. 

Тадбир давомида, талабалар олиб бораётган илмий изланишлари, инновацион лойиҳалари – ишланма ва ихтиролари билан таништириб, бугунги кунда ёшларни ўйлантираётган долзарб масалалар хусусида тўхталдилар. Самимий руҳда кечган мулоқотда талабалар учун грант танловларини жорий қилиш, Наманган шаҳрида миллий қадриятлар музейини очиш, вилоят ҳокими стипендиясини таъсис этиш, талабалар учун алоҳида жамоат транспортини ажратиш, Янги Наманган шаҳарчасида олий ўқув юрти бинолари олдидаги пиёдалар ўтиш жойларида светофор ва радар ўрнатиш ҳамда йўл ҳаракати бўйича назоратни кучайтириш каби ўттиздан ортиқ мурожаатлар тингланди. 

– Янги Ўзбекистонда ёш авлод камолоти учун қаратилаётган ғамхўрлик ва имкониятлардан самарали фойдаланиб келаётган ёшларданман. Йигирма саккиз ёшимда техника соҳасида муддатидан илгари фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлдим, – дейди Наманган давлат техника университети магистранти Файзулло Раҳимов. – Айни вақтда пахтани қайта ишлаш бўйича илмий изланишларимни давом эттирган ҳолда профессорлик диссертациясини ҳимоя қилиш устида изланмоқдаман. 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Президентимиз фармони билан “Мард ўғлон” давлат мукофотига муносиб кўрилганим ҳаётимда унутилмас воқеа сифатида муҳрланди. Ҳоким билан мулоқотда биз каби илмий изланувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган патент марказини ташкил этиш ҳақидаги таклифим эътиборга олинганлигидан беҳад миннатдорман. 

[gallery-25519]

Шавкат Абдураззоқов ҳар бир таклиф ва ташаббусни қўллаб-қувватлаш, талабаларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига аниқ муддатлари билан топшириқлар берди. 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талаба ёшларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланади