Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ғалладан бўшаган майдонлар халқимиз дастурхонини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида такрорий экинлар экишга тайёрланмоқда. Ушбу майдонларда мавсумий экинларни экиш, айниқса, экспортбоп маҳсулотларни жойлаштириш муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, туман ҳокимликлари вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида жойларда такрорий экин экишни ташкил этиш бўйича семинарлар ўтказилмоқда.

Дарҳақиқат, жорий йилги мавсум Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида аграр ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида муҳим босқич бўлмоқда. Хусусан, ғалла ўрим-йиғимидан сўнг бўшаган ер майдонларидан иккиламчи фойдаланиш – яъни такрорий экинлар экиш масаласи маҳаллий ҳокимиятлар ҳамда фермер хўжаликлари эътиборида.

Бугунги кунда такрорий экинлар – қисқа вегетацияли, тез пишиб, қисқа муддатда бозорга чиқариладиган экинлар ҳисобланади. Улар нафақат иқтисодий жиҳатдан даромадли, балки тупроқ унумдорлигини ошириш ва йил давомида ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакилларининг маълумотига кўра, 2025 йилда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2 минг 990 гектар майдон такрорий экин учун ажратилган. Шундан 2 минг 347 гектар майдонда экиш ишлари амалда бажарилган. Бу кўрсаткич умумий режага нисбатан 78,5 фоизни ташкил этади. Ушбу рақамлар минтақада экин экиш ишлари босқичма-босқич, барқарор амалга оширилаётганини кўрсатади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, такрорий экинлар қуйидаги жиҳатлари билан аҳамиятлидир.

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали бир йилда икки маротаба ҳосил олиш имконияти мавжуд бўлади. Шунингдек, фермерлар даромади янада ошади. Тупроқ унумдорлигини тиклашда дуккакли экинлар азот тўплаш хусусиятига эга бўлиб, тупроқни бойитади. Йил давомида иш ўринларини – қишлоқ жойларда ишчи кучининг барқарор бандлигини таъминлайди.

Бугунги кунда такрорий экин экиш ишларида энг фаол қатнашаётган фермер хўжаликлари аввалгидек йирик корхоналар эмас, балки ўрта ва кичик фермерлар ҳисобланади. Улар шартнома асосида уруғ, техника, ёқилғи ва суғориш тизими билан таъминланмоқда. Ҳудудий ҳокимликлар, қишлоқ хўжалиги бўлимлари ва аграр тизим мутахассислари жойларда мониторинг олиб бормоқда. Амалда экиндан бўшаган экин майдонлари доимий равишда ҳисобга олинмоқда, экишни кечиктиришга йўл қўйилмаяпти.

Қорақалпоғистон Республикасида буғдойдан бўшаган ер майдонларида такрорий экинлар экиш ишларининг жадаллик билан давом этаётгани ҳудуд аграр сектори учун ижобий тенденция ҳисобланади. Бундай тизимли ёндашув орқали минтақада ички ва ташқи бозорларга янги маҳсулотлар узлуксиз етказиб берилади ва аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланади. 

Мутасаддилар такрорий экин экиш режаси тўлиқ бажарилишини таъкидламоқда. Бу эса 2025 йил Қорақалпоғистон аграр соҳаси учун энг сермаҳсул йиллардан бири бўлишини таъминлайди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Такрорий экин ҳам ерга, ҳам иқтисодга фойда