Такрорий экин даромад гаровидир
Мамлакатимизда ғалладан бўшаган майдонларда сердаромад ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, талаб этиладиганмоддий ресурсларни етказиб бериш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилда Тошкент вилоятида эртакиэкинлардан ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар майдонларга такрорий экинлар экилиши режалаштирилган. Бу йил ҳудуд деҳқонлари томонидан мавжуд 103 минггектар ер майдонида етиштирилган ғаллани нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

– Аҳолини арзон, сифатли, озиқ-овқат ва қишлоқхўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган майдонлар шудгорланиб, такрорий экин экиляпти. Жумладан, 15 та туманидагифермер хўжаликларининг эртаки экинлардан ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ер майдонларига такрорий экин экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Таҳлилларгакўра, шу кунга қадар вилоят бўйича жами 10 минг 249 гектар, шундан 156 гектар ер майдонида сабзавот, 5 минг 91 гектар дуккакли экинлар, 131 гектар полиз, 612гектар шоли, ҳамда 4 минг 259 гектар ерда озуқа экинлари экилиши таъминланди. Ҳозирда такрорий экинларни ўз вақтида экиш юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилояти бошқармаси ва туман бўлими ходимларитомонидан жойларда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда, – дейди “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилояти бошқармаси шўбаси бошлиғи Шерзод Усубалиев.
А.Мусаев, ЎзА.