Фарғонада бу йил ғалла мўл бўлди. Вилоят бўйича ўртача ҳосилдорлик 80 центнердан ошди, дейишмоқда мутахассислар.

Деҳқончиликда ўз мактабига эга Тошлоқ тумани биринчилардан бўлиб шартнома режаларини бажарди. Бу йил ҳам Тошлоқда юз центнерчилар сафи кенгайди.  

–Ўтган йили туманимизда ўртача 80 центнердан ҳосил олган эдик. Бу йил ўртача ҳосилдорлик 90 центнерни ташкил қилиб йил якуни бўйича 45 минг тонна ғалла олиниши кутиляпти, – дейди Тошлоқ тумани ҳокими ўринбосари Азимжон Бобораҳимов.– “Боймат Шерматов”, “Ҳабибахон Илёс саҳоват” фермер хўжаликлари гектаридан 103-106 центнердан ҳосил олдилар. Умуман туманимиздан ўртача ҳосил олганлар сони 50 тадан ошди.  

Ердан унумли фойдаланиш, икки ҳатто уч мартадан ҳосил олиш тошлоқликларга хос тажриба. Улар ғалласи ўрилган майдонларга пешма-пеш техник воситаларни киритиб такрорий экин экишяпти. Такрорий экин экиладиган майдон дастлаб суғорилиб сўнг хайдалмоқда. Бунинг яна бир сабаби Фарғона вилоятида бўлгани каби Тошлоқ туманида ҳам ҳар бир қарич ер ҳисоб-китобда ва деҳқон албатта ундан юқори ҳосил олишни кўзлаб меҳнат қилади. Агар бу йил Тошлоқ туманида 5500 гектар майдонга ғалла экилган бўлса, 5100 гектар майдонига такрорий экин экилмоқда.  

“Аминжонбува” фермер хўжалиги ерни хайдаб, текислаб энди яна бир тезпишар аммо сердаромад экин уруғини сочишяпти.  

–Бу йил ғалладан 80 сентнердан ҳосил олдик, –дейди фермер хўжалиги раҳбари Жумабой Абдусаломов. –Такрорий экин учун экспортга мос дуккакли экинлардан мош экяпмиз. Мош экспортёрлари билан тўғридан-тўғри шартномалар қилдик. Уруғни ўзлари етказиб берди.  

Аслида мош нафақат озиқ-овқат омборини тўлатади, балки у деҳқончиликда муҳим агротехник жараён сифатида аҳамиятга ҳам эга. Буни фермер шундай изоҳлайди:  

–Мош биринчидан кам сув бўлиб икки марта сув ичса пишади. Бундан ташқари ўғит тупроқ таркибини азот фосфор билан бойитади. Яъни турпоқ структураси ўзгариб келгуси йил пахта ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилади. Мошнинг даромади ҳам яхши. Бир гектаридан камида 20-25 миллион сўм олишни мўлжаллаяпмиз.  

Тумандаги “Ҳабибулло Зиё” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган ерлари Қушариқ маҳалласининг тажрибали деҳқонлари ва ёшларга бўлиб берилди. Мўминжон Исмоилов оила аъзолари, қўни-қўшнилари билан олган ерига “Холлер” навли юпқапўчоқ тарвуз экдилар. Аммо пайкалларни кўриб ҳайрон қолдик. Чунки тарвуз кўчатлари пленка остида парваришланар эди. Одатда пленка остига уруғ эрта баҳорда ташланар, шундан кўчат барвақт ва мустаҳкам униб чиқарди. Бу ерда эса ёзнинг чилласида ҳам пленка қўлланган.  

–Пленка биринчи навбатда намлик сақлайди, тупроқ юмшоқлиги таъминланади ва ниҳоят бегана ўт чиқишига йўл қўймайди. Шундай қилиб пленка остига экилганида сувни тежашга эришамиз, – дейди Мўминжон Исмоилов.  

Мўминжон акани моҳир соҳибкор дея таърифладилар. Дарҳақиқат, такрорий экин август охири – сентябрь бошида пишар экан. Хайрлашаётганимизда Мўминжон ака яна бир гапим бор эди, деб қолдилар:  

–Президентимиз топшириғи билан ғалладан бўшаган майдонларни такрорий экин экиш учун беришмоқда. Масалан биз тарвуз экдик. Такрорий экиндан олаётган даромад туфайли тўйлар қиляпмиз, уй қурдик, машина олдик.  

Ҳа, дарҳақиқат такрорий экин аҳоли даромади, дегани. Шунинг учун ҳам Тошлоқ туманида бу масалага устивор вазифалардан бири дея иш ташкилладилар.  

–Туман бўйича 5087 гектар такрорий экин экиш режалаштирилган. Шундан 2700 гектарига сабзавот, 1000 гектарига эса дуккакли экинлардан мош экилмоқда.  Ҳозир режадаги майдонларнинг 70 фоизига такрорий экин экиб бўлинди, – дейди ҳоким ўринбосари Азимжон Бобораҳимов.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/seHQzDJ5g3I?si=ykJCQ7-w4gfaOB_1" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Такрорий экин – аҳоли даромади(+видео)