Бугунги мураккаб ва кўп қутбли халқаро муносабатлар шароитида трансмиллий дипломатиянинг аҳамияти ортиб бориши билан бирга, уни амалга оширувчи субъектлар доираси ҳам кенгаймоқда. Расмий давлат органлари билан бир қаторда, нотижорат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, академик доиралар ва таҳлилий марказлар халқаро мулоқот ва сиёсий жараёнларнинг ажралмас иштирокчиси сифатида шаклланмоқда. Улар сиёсий-иқтисодий таҳлил, стратегик башорат, фикр етакчилиги ва экспертлар ўртасидаги мулоқотлар орқали давлат манфаатларини илгари суриш, ташқи сиёсатни шакллантириш ва халқаро жамоатчиликда ижобий имижни мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгалламоқда.

Таҳлилий марказлар фаолиятининг шакли ва институционал тузилиши турли мамлакатлардаги ҳуқуқий муҳитга қараб фарқ қилади. Айримлари тўлиқ мустақил нодавлат ташкилотлар бўлиб, бошқалари олий таълим муассасаларига боғлиқ ёки давлат органлари билан ҳамкорликда ишлайди. Бу хилма-хиллик уларнинг мустақиллиги, қарор қабул қилиш жараёнларига кириш имконияти ва жамиятдаги обрўсига таъсир кўрсатади. 

АҚШдаги Brookings Institution ва Carnegie Endowment for International Peace, Европадаги Chatham House ва German Marshall Fund каби нуфузли марказлар ташқи сиёсат шаклланишида ва минтақавий ҳамкорлик жараёнларида сезиларли ўрин тутади.

Таҳлилий марказлар, айниқса, “иккинчи трек” дипломатиясида, яъни давлат идоралари иштирокисиз амалга ошириладиган норасмий музокаралар ва мулоқотларда муҳим роль ўйнайди. Улар халқаро анжуманлар, экспертлар учрашувлари, таҳлилий нашрлар ва фикр алмашинувлари орқали ишонч муҳитини шакллантиради, зиддиятли шароитларда дипломатик музокараларга замин яратади. Айниқса, расмий дипломатия чекланган ёки сиёсий сезгирлик талаб қилган вазиятларда улар тинчлик ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантиришда воситачи вазифасини бажаради.

Бундан ташқари, таҳлилий марказлар “юмшоқ куч” (soft power) сиёсатининг муҳим воситасига айланиб бормоқда. Жозиба ва ишонтиришга асосланган “юмшоқ куч” воситасида давлатлар ўз қиймат ва манфаатларини халқаро миқёсда тарғиб этади, ишонч ва ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлайди. Таҳлилий марказлар ушбу жараёнда жамоатчилик билан мулоқот, далилларга асосланган таҳлил, халқаро форумларда қатнашиш ва фикр етакчилиги орқали фаол иштирок этади. 

“Юмшоқ куч” концепциясининг асосчиси сифатида тан олинган америкалик сиёсатшунос Жозеф Най таҳлилий марказларни глобал таъсир воситаси сифатида алоҳида эътироф этиб, “Юмшоқ куч”, бу – бошқаларни ўз хоҳишингизга кўндира олиш қобилияти. Бу жараёнда таҳлилий марказлар муҳим воситачидир”, дея таъкидлайди. Пенсильвания университети профессори Жеймс МакГан эса таҳлилий марказларни “давлат ва жамият ўртасидаги интеллектуал кўприк” деб атаб, уларнинг сиёсий қарор қабул қилишдаги ўрнига эътибор қаратади.

Оксфорд университети профессори Дайан Стоун эса таҳлилий марказларни “глобал сиёсатда сиёсат трансфери ва илғор ғоялар алмашинувининг стратегик субъектлари” сифатида тавсифлайди. Ушбу фикрлар таҳлилий марказларнинг трансмиллий дипломатиядаги интеллектуал пойдевор сифатидаги ролини янада ойдинлаштиради.

Аслида таҳлилий марказлар ташқи сиёсат соҳасида бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширади. Улар қарор қабул қилувчи доираларни стратегик таҳлил ва тавсиялар билан таъминлайди, халқаро форумлар ва илмий мулоқотлар орқали давлатлар ўртасида ишонч муҳитини шакллантиради, ахборот маконида миллий манфаатларни илгари суради. Дипломатлар учун малака ошириш дастурларини ташкил этади ва “иккинчи трек” дипломатияси орқали расмий музокараларни тўлдирувчи самарали мулоқот платформалари сифатида хизмат қилади.

Ўзбекистонда ҳам таҳлилий марказлар ташқи сиёсатни амалга оширишда тобора муҳим ва таъсирли иштирокчига айланмоқда. 2017 йилдан буён Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган очиқ ва кўп векторли дипломатия стратегияси доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази, Марказий Осиё халқаро институти, Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази каби таҳлилий тузилмалар мамлакатнинг халқаро сиёсий позициясини илмий ва таҳлиллар асосида мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Улар Самарқанддаги “ШҲТ келажаги” форуми, ЕИ – Марказий Осиё мулоқотлари, Хитой, Корея Республикаси ва Ғарбий Осиё давлатлари билан стратегик ҳамкорлик платформаларида фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, “Тараққиёт стратегияси” маркази сўнгги уч йилда 180 дан ортиқ халқаро ва хорижий ташкилот билан ҳамкорлик ўрнатиб, 80 дан зиёд англашув меморандумларини имзолади. 2022–2024 йиллар мобайнида 446 та халқаро тадбирни амалга оширди. Марказнинг Германиядаги Konrad Adenauer Stiftung ва Friedrich Ebert Stiftung каби халқаро ҳамкорлари ёки Италия, Бельгия ва Хитой каби давлатлардаги бир қатор ҳамкорлари билан олиб борган илмий ва сиёсий тадбирлари Ўзбекистоннинг “юмшоқ куч” салоҳиятини ошириш ва интеллектуал нуфузини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Хулоса қилиб айтганда, таҳлилий марказлар замонавий дипломатиянинг ажралмас ва интеллектуал пойдеворига айланмоқда. Улар фақат маслаҳатчи тузилмалар эмас, балки ташқи сиёсатни амалга оширишда стратегик шерик, таъсирли агент ва давлат – жамият – жаҳон ҳамжамияти ўртасидаги интеллектуал кўприк вазифасини бажаради. “Иккинчи трек” дипломатияси, “юмшоқ куч” сиёсати, мақсадли таҳлил, халқаро ахборот маконидаги рақобат ва қарор қабул қилиш жараёнидаги экспертлик иштироклари уларнинг фаолияти мазмун-моҳиятини белгилаб беради.

Ўзбекистон учун таҳлилий марказларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, халқаро ҳамкорлик тармоқларига кенгроқ интеграциялаш ва уларни ташқи сиёсатнинг институционал устуни сифатида ривожлантириш келгусида мамлакатнинг интеллектуал нуфузи ва дипломатик маневр қобилиятини янада кучайтиришга хизмат қилади. Таҳлилий марказлар давлатлар ўртасидаги мулоқотни чуқурлаштириш, ғоялар алмашинувини рағбатлантириш ва трансмиллий ҳамкорликни мустаҳкамлашда янада муҳим геосиёсий ресурсга айланиши шубҳасиз.

Элдор ТУЛЯКОВ,

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таҳлилий марказлар – замонавий дипломатиянинг ажралмас ва интеллектуал пойдевори