Бутунжаҳон таэквондо федерацияси сентябрь ойи учун янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалдан Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар таэквондочиси ўрин олди.
Жумладан, эркаклар ўртасида вазни +87 кг. бўлган таэквондочимиз Марат Мавлонов 95.02 очко билан иккинчи ўриндан жой олган бўлса, -54 кг. вазнда Жаҳонгир Худойбердиев 73.60 очко билан кучли учликни якунлаб берган. Аёллар орасида вазни +73 кг. бўлган Светлана Осипова 114.20 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Қуйида жаҳон рейтингида қайд этилган таэквондочиларимиз билан танишамиз:
Эркаклар:
54 кг: 3. Жаҳонгир Худойбердиев (73.60), 41. Мирдиёр Мирайимов (17.20)
58 кг: 24. Дилмуроджон Маъруфжонов (40.00), 47. Камронбек Мансуров (29.64), 49. Омонжон Отажонов (26.62)
63 кг: 35. Назарали Назаров (22.00) 74 кг: 17. Нажмиддин Қосимҳожиев (32.40)
80 кг: 4. Жасурбек Жайсунов (98.12)
87 кг: 7. Шуҳрат Салаев (53.32), 12. Ёдгорбек Жўрабоев (43.60)
Аёллар:
46 кг: 31. Мадина Шониёзова (21.60), 43. Зуҳра Тожиматова (16.85)
53 кг: 39. Лайло Зайниддинова (21.41)
57 кг: 15. Мадина Мирабзалова (55.62)
67 кг: 6. Озода Собиржонова (92.92)
+73 кг: 48. Ирода Миртожиева (15.12).
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА